Расмий муносабат
2026-03-13 16:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Ижтимоий тармоқларда “Россияда – мигрантларга бу қандай муомала” номи остида тарқалган видео юзасидан Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ўрганиш ўтказди.
Аниқланишича, ҳолат жорий йилнинг 7 январь куни Россия Федерациясининг Ульяновск вилоятида жойлашган “Ozon” компанияси маҳсулот топшириш шохобчасида содир бўлган.
Маълумотларга кўра, номаълум шахс томонидан сотувчига нисбатан ҳақорат ва таҳдидлар билдирилган.
Вазиятни маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар назоратга олган ва айбдорга Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 119-моддаси (“ўлдириш ёки баданга оғир шикаст етказиш билан қўрқитиш”) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, видео тасвирларда жабрланувчи сифатида кўринган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси эмаслиги маълум қилинди.
❗️ Шу муносабат билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан тасдиқланмаган маълумотларни текширмасдан туриб тарқатмаслик, айниқса, хайп мақсадида нотўғри хулосалар чиқармасликни сўралади.
