Ёшлар муаммоларига амалий ечимлар
2026-03-05 12:20:00 / Янгиликлар

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Бухоро вилоятида хорижда ишлаш ниятида тайёргарлик кўраётган ёшлар билан учрашди ва уларнинг фикрлари, саволлари ҳамда муаммолари билан танишди.
🤝 Учрашувда ёшлар тил сертификати, иш берувчи танлаш, ҳужжатлар ва виза жараёнлари бўйича саволларини очиқ баён қилди. Ҳар бир мурожаат тингланиб, айрим масалаларга жойида ечим топилди.
🎉 Шунингдек, халқаро тил сертификатини қўлга киритган ёшлар алоҳида табрикланди! Бу уларнинг меҳнати ва тайёргарлик самараси эканини кўрсатади.
🎯 Иштирокчиларга замонавий касб эгаллаш, хорижий тилни пухта ўрганиш ва халқаро меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассис бўлиш ҳамда Миграция агентлиги лойиҳаларида иштирок этиш бўйича тавсиялар берилди.
🏢 Бухоро шаҳридаги 2-сон техникум, Қурилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш маркази, “Касбий кўникмалар” маркази ва “Ватанпарвар” полигонидаги тайёргарлик жараёнлари билан ҳам танишилди.


