APAL ЛОЙИҲАСИ: ГЕРМАНИЯДА AUSBILDUNG ВА ИШ
2026-02-27 09:00:00 / Эълонлар

Кимлар иштирок этиши мумкин?
▪️ Немис тилидан камида B1 (Goethe, ECL, Telc, ÖSD, TestDAF) даражада сертификати бор, 18–25 ёшдаги йигит ва қизлар;
▪️ Таълим даражаси: ўрта мактаб таълими, коллеж, лицей, техникум битирувчилари;
🎓 Йўналишлар:
• Йўл қурилиши
• Канал қурилиши
• Қувурлар ётқизиш
• Махсус қурилиш ишлари
💶 Стипендиялар:
1-курс: 822 евро (нетто)
2-курс: 1057 евро (нетто)
2 йиллик касб таълими муваффақиятли якунланганидан сўнг доимий ишлаш имкониятига эга бўласиз.
💶 Ойлик маош: 2400 евро (нетто)
🎁 Имтиёзлар:
✔️ Германияга боришингиз билан 300 евро welcome money берилади
✔️ Бепул таълим
✔️ Авиабилет ва виза харажатлари
✔️ Арзонлаштирилган турар жой (250 евро атрофида, биринчи ой бепул)
✔️ 3 маҳал бепул овқатланиш
✔️ B1 сертификати учун Тошкентдаги Goethe Institutда 2 ойлик бепул курс
🗓 Муддат: 2026-йил 2-мартгача
📞 Мурожаат учун: 1282, 71 202-33-55 (502)
🔗 Батафсил маълумотни Германия Бандлик федерал агентлиги веб сайтида ўзбек тилида ўқишингиз мумкин.
Яқинларингизга тарқатинг!
Сўнгги янгиликлардан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг!
