Дубай Аэропортида ишлаш имконияти!
2026-02-11 11:45:00 / Эълонлар

Иш ўрнини таклиф қилаётган Хусусий бандлик агентлиги:
"Turon World Cooperation XBA" МЧЖ
Лицензия рақами: №0076
Берилган сана: 25.10.2020
Иш тури: Официант (Waiter / Waitress)
Иш берувчи тўғрисида маълумот:
📍 Иш жойи манзили: Бирлашган Араб Амирликлари
💼 Иш ўрни: 100 та
💰 Маош ва тўловлар: Батафсил маълумот
✅ Имтиёзлар:
• Иш вақтида бепул овқат;
• Иш берувчи томонидан виза ва авиачипта;
• БАА қонунчилигига мувофиқ тўлиқ расмий иш;
• Ҳалол ва шаффоф рекрутинг жараёни;
✅ Талаблар:
• Ёш: 21–30 ёш
• Бўй:
— Эркаклар: камида 170 см;
— Аёллар: камида 160 см;
• Танада кўринадиган татуировка бўлмаслиги шарт;
• Food & Beverage (F&B) соҳасида камида 2 йиллик тажриба;
• Ичимликлар ва халқаро сервис стандартлари бўйича яхши билим;
• Мижозлар билан профессионал муомала қила олиш;
• Инглиз тилида оғзаки ва ёзма равишда эркин мулоқот;
🗓 Шошилинг, иш берувчи билан Face to face интервью: 2026-йил 24-25 феврал, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Тўлиқ манзил онлайн танловдан ўтган номзодларнинг шахсий профилига жўнатилади.
📢 Эслатма:
Меҳнат шартномаси тўғридан-тўғри иш берувчи билан тузилади. Ҳеч қандай ҳолатда «Turon World» компанияси меҳнат шартномаси бўйича иш берувчи сифатида иштирок этмайди. Ишга жойлаштириш мутлақо ихтиёрий асосда амалга оширилади.
❗️ Маълумотларнинг тўғри ва аниқлигига «Turon World» Хусусий бандлик агентлиги маъмурияти шахсан жавобгар ҳисобланади.
Яқинларингизга тарқатинг!
Сўнгги янгиликлардан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг!
