XORIJDA ISH ЯРМАРКАСИ: СУРХОНДАРЁ – ҚАШҚАДАРЁ
2026-02-01 12:40:00 / Эълонлар

Хорижда ишлашни режалаштираётган юртдошларимизни 3–7 ФЕВРАЛ кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида бўлиб ўтадиган меҳнат ярмаркаларига таклиф қиламиз!
Ярмаркада:
🔤 Хорижда мавжуд бўш иш ўринлари;
🔤 Меҳнат шартномасини расмийлаштириш;
🔤 Талаб этиладиган ҳужжатлар;
🔤 Ишга жойлашиш тартиблари билан танишасиз.
Тадбир ташкилотчилари:
➡️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги;
➡️ Хусусий бандлик агентликлари федерацияси;
➡️ Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари.
Манзиллар ва вақтлар:
📍 3-февраль — Термиз шаҳри, “Ёшлар маркази”. Абу Носир Фаробий кўчаси, 26-уй.
📍 4-февраль — Денов тумани, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти. Боғ кўчаси, 112-уй.
📍 6-февраль — Қарши шаҳри, Мусиқали драма театри. Мустақиллик кўчаси, 26-уй.
📍 7-февраль — Шаҳрисабз шаҳри, Қурилиш соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш маркази. Тарағай Баходир кўчаси, 28-уй.
Ярмаркалар соат 10:00 да бошланиб, кун давомида бўлиб ўтади.
Яқинларингизга тарқатинг!
Сўнгги янгиликлардан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг!
