SPAS электрон базасида турганлар учун муҳим янгилик
2026-01-10 09:20:00 / Эълонлар

Миграция агентлиги ва “HD Hyundai Heavy Industries” ҳамкорлигида кемасозлик соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш учун махсус ўқув курсларига навбатдаги танлов очилди!
Лойиҳа доирасида 2025-йилда жами 408 нафар битирувчидан 356 нафари бугунги кунда “Hyundai” заводларида иш бошлаган.
📍 Ўқиш жойи: Фарғона шаҳридаги KOICA Минтақавий касб-ҳунарга ўргатиш маркази (ётоқ жой ва ўқиш бепул)
❓ Лойиҳада кимлар иштирок этиши мумкин:
▪️ SPAS электрон базасида иш изловчилар орасида бўлганлар;
▪️ EPS-TOPIKнинг кемасозлик ва ишлаб чиқариш имтиҳонларида 80+ балл олган, 80 дан кам бўлган тақдирда TOPIK ёки “Қирол Сежонг” сертификатига эга бўлганлар;
▪️ Базада 2026-йил 29-майдан кейин камида 6 ой амал қилиш муддатига (2026-йил ноябргача) эга бўлган, 20–35 ёш оралиғидаги номзодлар.
💷 Минимал ойлик маош: 2 156 000 вон = бугунги кунда 1 484 АҚШ доллари (иш ҳажмига қараб ошади)
📌 Ҳужжатлар 12-январдан 23-январгача Миграция агентлигининг ҳудудий филиалларида қабул қилинади:
-
Хорижга чиқиш паспорти нусхаси (рангли)
-
2 та фотосурат (3.5 × 4.5)
-
Тил сертификати (TOPIK / “Қирол Сежонг”)
➡️ Ҳудудий филиаллар манзиллари
🗓 Муҳим саналар:
✅ Ҳужжатлар топшириш: 12-январ – 23-январ
✅ Ҳужжатлар асосида саралаш натижаларини эълон қилиш: 2026-йил 28-январ
✅ Суҳбат ва тест: 9–13 февраль
✅ Ўқишга қабул қилинганлар эълони: 2026-йил 23-февраль
✅ Ўқиш муддати: 9-март – 29-май (тахминан 3 ой)
✅ Якуний баҳолаш: 2026-йил 29-май
✅ Якуний натижалар эълони: 2026-йил 5-июнь
🚫 Эслатма: Аввал Кореяда ноқонуний ҳаракатлар содир этиб жаримага тортилган, ноқонуний фаолият олиб борган ёки элчихонага қалбаки ҳужжат тақдим этганлиги сабаб виза рад жавобини олган номзодлар ҳужжат топширишлари ман этилади!!!
❗️ (Hyundai компанияси талабига мувофиқ, барча босқичлардан муваффақиятли ўтиб, виза олиш жараёнида юқоридаги ҳолатлар сабаб визадан рад жавобини олган номзод белгиланган тартибда жаримага тортилади.)
📞 Маълумот учун: 71 202 33 55 (ички рақамлар: 241, 243, 244)
Яқинларингизга тарқатинг!
Сўнгги янгиликлардан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг!
