Янги Ўзбекистоннинг эртаси қандай бўлади? Президент Мурожаатномасини ўтказиб юборманг!
2025-12-26 10:40:00 / Эълонлар

📅 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси жорий йил 26 декабр куни бўлиб ўтади.
🎙 Соат 11:00 дан бошлаб МТРК телеканаллари мухбирлари воқеа жойидан жонли репортажларни эфирга узатишни бошлайди.
Бу воқеа нафақат давлат бошқаруви тизимидаги, балки ҳар бир фуқаро ҳаётидаги муҳим палла ҳисобланади. Мурожаатномада мамлакатимиз тараққиётининг яқин истиқболдаги стратегик йўналишлари белгилаб берилади ҳамда Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги туб ислоҳотлар янги босқичга кўтарилади.
🎥 Йилнинг энг муҳим сиёсий воқеасини ўзингизга қулай тилда томоша қилинг:
📍Сурдотаржима билан (ўзбек тилида): «Ўзбекистон» телеканалида;
📍 Рус тилида таржима билан: «Дунё бўйлаб» ва «Тошкент» телеканалларида;
📍 Инглиз тилида таржима билан: «Ёшлар» телеканалида.
🔘 Онлайн: Президентнинг расмий веб-сайти (president.uz), Facebook, Instagram, YouTube va Twitter (X) саҳифалари орқали.
📌 Янги Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичига оид стратегик режаларни биринчилардан бўлиб кузатинг!
