Миграция агентлиги раҳбари билан тўғридан-тўғри: Япония иш муҳитига сайр
2025-12-19 17:40:00 / Янгиликлар

📌 Бугун Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Тошкент шаҳрида жойлашган “OUR” академиясида таълим олаётган ўзбекистонлик тингловчилар келгусида иш бошлайдиган Япониядаги иш муҳити билан танишди.
Ушбу ташрифда Япониянинг “Onodera User Run” компанияси президенти Jun Kato ҳамроҳлик қилди.
👩🍳 Лойиҳа доирасида ҳозирда ошпазлик йўналиши бўйича ўқиётган ёшлар Япония меҳнат бозори талабларига мос равишда тайёрланмоқда.
⌛️ Улар 6–8 ой давомида япон тили ва кулинария сирларини ўрганиб, келаси йил май ойидан бошлаб Японияда меҳнат фаолиятини бошлаш имкониятига эга бўладилар.
🎥 Эксклюзив видеода — аниқ иш жойи, реал шароит ва келажакда ўзбекистонлик кадрларни кутаётган жамоа акс этган.
