Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида меҳнат миграцияси бўйича янги ҳамкорлик келишуви имзоланди
2025-12-02 09:00:00 / Янгиликлар

✒️ Миграция агентлиги ва Саудия Арабистонининг “Health Resources Company” HRCO компанияси ўртасида муҳим Келишув имзоланди.
🤝 Икки томонлама манфаатли бўлган бу келишувнинг мақсади — Саудия Арабистонида ўрта тиббиёт ходими сифатида ишлаш истагида бўлган ҳамюртларимизни ушбу мамлакатга қонуний, хавфсиз ва шаффоф тартибда ишга жойлаштиришдан иборат.
🏥 HRCO (Health Resources Company) — Саудия Арабистонининг соғлиқни сақлаш тизимини марказлашган тарзда бошқариш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар доирасида ташкил этилган муҳим ташкилотдир. Компания — HR (инсон ресурслари) оператори сифатида, мамлакатдаги барча давлат тиббиёт муассасалари учун ягона кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва бошқариш билан шуғулланади.
📝 Шунингдек, Миграция агентлиги эълонларига кўра Саудияда ишлаш истагини билдириб ариза қолдирган 887 нафар номзодлардан суҳбатга тайёр деб баҳоланганлар учун иш берувчилар иштирокидаги танловлар ҳам бошланди.
📍 Юртдошларимизга қулайлик яратиш мақсадида бундай суҳбатлар жорий йил 3-4 декабрь кунлари Андижон шаҳрида ҳам бўлиб ўтади.
👉 Сўнгги янгиликлардан @uzmigration канали орқали хабардор бўлиб туринг!



