Ҳайъат
Ҳайъатнинг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялари вазирлиги фаолиятининг, ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасини ривожлантиришнинг, илмий-техник ютуқларидан кенг миқёсида фойдаланишнинг, идоралараро ва давлатлараро муносабатларни ривожлантиришнинг асосий масалалари бўйича, шунингдек Вазирликнинг энг муҳим буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари лойиҳалари ҳамда бошқа масалалари бўйича ўз вақтида, жамоа бўлиб, малакали ва ҳаққоний кўриб чиқишдан ҳамда конструктив ечимлар қабул қилишдан иборат.
Ҳайъат ўз қарорлари билан ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасидаги давлат ва бошқа ташкилотлар жамоаларини соҳадаги ўзгаришлар бўйича чора-тадбирларни методологик амалга оширишга, корхоналар фаолиятида самарадорлик ва сифатнинг илоғор даражаларига эришиш мақсадида бозор муносабатларини ва бу билан боғлиқ ишлашнинг янги турлари ва шаклларини жорий қилишга йўналтиради.
