«Ахборот технологиялари атамаларининг изоҳли луғати» тақдимоти ўтказилди

Бугунги кунда ахборот технологиялари соҳаси республикамизнинг ривожланишида муҳим ўрин тутиб келмоқда. Ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан юртимизда ахборот технологияларини кенг жорий қилиш ва ривожлантириш борасида олиб борган сиёсати ҳозирги кунга келиб ўз натижаларини кўрсатмоқда.