Телекоммуникация
Телекоммуникация инфратузилмаси янги босқичга кўтарилмоқда

Замонавий телекоммуникация инфратузилмасининг барпо этилиши рақамли иқтисодиёт ривожланиши учун энг муҳим омиллардан бири.
Бу борада Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Халқаро интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик имкониятини 2022 йилда 3 200 Гигабит/секундни ташкил этди.
2022 йилда маълумотлар узатиш тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти вилоят ва туман марказлари даражасида 1,5 баробарга ошди.
Телекоммуникация тармоғини ривожлантириш мақсадида қўшимча 50 минг километрдан ортиқ оптик-толали алоқа линиялари қурилиб, уларнинг умумий узунлиги 170 минг километр етказилди, ва бунинг натижасида аҳоли масканларининг 80 фоизиига мазкур тармоқ кириб борди. Оптик тармоқни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар келгуси йилларда ҳам шу суръатда давом эттирилиши белгиланган. Аҳолига юқори тезликдаги интернет хизматларини кўрсатиш қурилмаларининг умумий сиғими 4,6 миллионга етказилди.
2022 йилда 8 300 та қўшимча таянч станциялари ўрнатилиб уларнинг умумий сони 54,2 мингтага етказилди, республика бўйича мобил алоқа қамрови даражаси фоизга (мобил алоқа абонентлари сони 31,3 млн.), кенг полосали мобил Интернет қамрови 98 фоизга етказилди. Натижада ўтган давр мобайнида юқори тезликдаги мобил интернет фойдаланувчилар сони 4 миллионга ортди.
Халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларини 60 фоизини мобил алоқа қамрови билан таъминлаш натижасида ахоли ва туристларнинг йўлларда интернетдан фойдаланиш имконияти кенгайтирилди.
Оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун тариф ўтган йилларга нисбатан 42,9 фоизга арзонлаштирилиб, 1 Мбит/с учун 30,0 минг сўмни ташкил этмоқда.
Бугунги кунга келиб 98 фоиз аҳоли масканлари мобил интернет билан қамраб олинган, 65 фоиз уй хўжаликларига юқори тезликдаги интернетга уланиш имкони яратилган.
2022 йилда 2 та янги Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини қуриш ишлари амалга оширилди ва битта мавжуди кенгайтирилди.
«Ўзбектелеком» АК маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини яратиш» лойиҳаси доирасида 70 та телекоммуникация шкафлари, 194 та блейд-серверлар, 5 Петабайт маълумотларни сақлаш тизимига эга маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилди ҳамда мавжуд Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази 40 та блейд-сервер ва маълумотлар сақлаш тизими 5 Петабайт ҳажмга кенгайтирилди.
Шунингдек, 2022 йил 3-чорагида “Уптиме Институте” халқаро ташкилотининг ТИEР ИИИ стандарти асосида лойиҳалаштирилган Тошкент вилоятида Электрон ҳукумат тизимининг маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш ягона маркази қурилиб, 300 та телекоммуникация шкафлари, 580 та сервер, 20 Петабайт маълумотларни сақлаш тизимига эга маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилди.
Республикада рақамли инфратузилмани жадал ривожлантириш, шаҳар ва қишлоқ ҳудудлари ўртасидаги «рақамли тафовут»ни бартараф этиш ҳамда тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида, вазифалар белгилаб олинган.
Келгуси 2 йилда оптик толали алоқа линияларини республикадаги барча аҳоли масканларига етказиб бориш, барча хонадонлар учун юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятини яратиш ҳамда халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларини мобил интернет қамрови билан таъминланади.
Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятларида йирик маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказлари қурилади.
Давлатимиз раҳбари томонидан ушбу йўналишга берилаётган эътибор бир мақсадга йўналтирилган – аҳолига сифатли ва замонавий телекоммуникация ва рақамли хизматларни кўрсатиш ҳамда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун барча имкониятлар яратилади.
