Стандартлаштириш
Стандартлаштириш – ҳақиқатда мавжуд ёки потенциал вазифаларга нисбатан умумий ва кўп каррали фойдаланиш учун қоидаларни белгилаш воситасида муайян соҳада тартибга келтиришнинг оптимал даражасига эришишга қаратилган илмий-техник фаолият. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш бўйича фаолиятни бошқариш ва ишларни мувофиқлаштиришни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги амалга оширади.
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш ва ўтказиш учун: «UNICON.UZ»;
• Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази қошидаги Стандартлаштириш таянч ташкилоти (СТТ) (http://unicon.uz/bos/);
• Стандартлаштириш бўйича техник қўмита;
• Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Норматив ҳужжатлар бўйича эксперт комиссияси (Норматив ҳужжатлар бўйича эксперт комиссия);
• хўжалик юритувчи субъектлардаги стандартлаштириш хизматлари (стандартлаштириш бўйича вакил) иш олиб борадилар. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш бўйича фаолиятни ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон давлат стандартлаштириш тизимининг таркибий қисми ҳисобланган тармоқ «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш тизими» яратилди.
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги стандартлаштириш тизимининг асосий принтсиплари қуйидагилардан иборат:
• норматив ҳужжатларнинг техник, ижтимоий зарурлиги ва мақбуллигини ҳисобга олган ҳолда уларни ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги;
• стандартлаштиришнинг ўзаро боғланган объектларини стандартлаштириш комплекслилиги,шу жумладан ушбу объектларга қўйиладиган келишилган талабларни ишлаб чиқиш ва норматив ҳужжатларни амалга киритиш муддатларини мувофиқлаштириш асосида метрологик таъминот;
• алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ишлаб чиқиладиган норматив ҳужжатларнинг фан, техниканинг замонавий ютуқларига, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини ривожлантириш тенденциялари, илғор тажриба, қонун ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш;
• стандартлаштириш бўйича барча даражадаги норматив ҳужжатларнинг ўзаро боғлиқлиги ва келишилганлиги, норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини бошқарувнинг турли даражалардаги стандартлаштириш идентик объектларига такрорланишини истисно этиш;
• стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар, дастурлар ва ишлар режаси тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги;
• норматив ҳужжатларни кўпчилик манфаатдор томонлар келишувига эришиш асосида тасдиқлаш;
• норматив ҳужжатлардан сертификатлаштириш ва метрология мақсадлари учун фойдаланиш имконияти;
• стандартлаштириш соҳасида замонавий ахборот тизимлари ва технологияларини қўллаш.
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан халқаро, давлатлараро, миллий, минтақавий ва давлат ҳамда тармоқ стандартларининг кенг қўлланиши учун Стандартлаштириш таянч ташкилоти томонидан норматив ҳужжатлар фонди яратилди ва юритилади.
Фонд структураси стандартлаштириш бўйича халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотларнинг (ISO, ITU, ETSI) норматив ҳужжатлари, давлатлараро стандартлар, Ўзбекистон давлат стандартлари, раҳбарий ҳужжатлари ва тавсиялари; қоғоз ва электрон элтувчилардаги тармоқ норматив ҳужжатларидан иборат. Норматив ҳужжатлар «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси норматив ҳужжатларининг маълумотлар банки» автоматлаштирилган тизимига (NHMB AT) киритилади.
Кенг доирадаги фойдаланувчиларнинг алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси норматив ҳужжатларининг маълумотлар банкидан тезкорлик билан фойдалана олиши мақсадида NHMB AT Интернет-версияси ишлаб чиқилди. Жорий йилнинг июль ойидан соҳадаги компаниялар ва корхоналар http://stt.unicon.uz сайтида рўйхатдан ўтганидан ва пароль олганидан кейин, маълумотлар банкидан норматив ҳужжатларни бепул олишлари мумкин.
Норматив ҳужжатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг эксперт комиссияси алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш, уларни экспертиза қилиш мақсадида ташкил қилинди.
Ҳужжатлар:
• Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонуни
• К 013:2003 «Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини стандартлаштириш тизимини ривожлантириш контсепцияси»
• ТСт 45.019:2004 «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш тизими» тармоқ стандарти;
• ТСт 45.034:2002 «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш тизими. Норматив ҳужжатларни жорий этиш тартиби» тармоқ стандарти;
• Т 45-002:2006 «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш тизими. Хўжалик юритувчи субъектнинг стандартлаштириш хизмати тўғрисида намунавий низом» тавсиялари;
• РҲ 45–004:2008 «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш тизими. Норматив ҳужжатларни режалаштириш, ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва рўйхатга олиш тартиби» раҳбарий ҳужжати;
• РҲ 45-010:2005 «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш тизими. Норматив ҳужжатлар фондини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби» раҳбарий ҳужжати;
• РҲ 45-132:2002 «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш тизими. Халқаро норматив ҳужжатларнинг талаблари билан ишлаб чиқиладиган норматив ҳужжатларни қиёсий таҳлил қилиш методикаси» раҳбарий ҳужжати;
• Т 45-141:2008 «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш тизими. Стандартлаштириш бўйича ишлар режасини тузиш ва ҳисобот шаклларини тўлдириш бў йича йўриқнома» тавсиялари.
Стандартлаштириш бўйича техник қўмита (ТҚ) алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги стратегияни коллегиал ишлаб чиқиш учун яратилган.
ТҚ фаолиятининг мақсади – халқаро стандартларнинг талаблари билан уйғунлаштирилган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича, амалдаги стандартларни ўзгартириш ва уларни бекор қилиш бўйича; тақдим этиладиган хизматлар сифатини яхшилаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида этакчи хориж мамлакатлар ва фирмалари стандартларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар тайёрлаш.
Техик қўмита йиғилиши Техник қўмитанинг тасдиқланган иш режасига мувофиқ ўтказилади.
Мурожаат учун маълумотлар:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Лицензиялаш ва лицензия шартномалари ижросини таҳлил қилиш бўлими
Тошкент ш., А.Темур шоҳ кўчаси , 4.
Тел. (998 71) 238-41-14, 238-41-69;
e-mail: deplicenze@mitc.uz
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Юридик ва норматив-ҳуқуқий масалалар бўлими
Тошкент ш., А.Темур шоҳ кўчаси, 4.
тел. (998 71) 238-41-97, 238-43-17
Стандартлаштириш таянч ташкилоти (СТТ) Тошкент ш., Боғишамол, 7а тел. (998 71) 235-93-20, 235-93-27, 237-65-04;
e-mail: bos@unicon.uz
«Ўзстандарт» агентлиги: Тошкент-46, Фаробий кўчаси, 333А
Сайт: http://www.standart.uz
