Давлат назорати
Ҳурматли лицензия талабгори! Сиздан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий сайти орқали Лицензия олиш учун аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш тартиби ҳақида диққат билан танишиб чиқишингизни сўраймиз. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий сайти орқали юборилган Лицензия олиш учун аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш тартиби.
1.Ушбу веб-ресурс лицензияга талабгорлардан телекоммуникация соҳасида лицензиялар олиш учун ҳужжатларнинг қабул қилиниши ва лицензия берувчи орган қарорларини қабул қилиш бўйича билдириш хатларининг жўнатилишини амалга оширишнинг мақбул варианти ҳисобланади.
2. Ушбу веб-ресурс орқали маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, эксплуатация қилиш ва хизматларини кўрсатиш, шунингдек, телерадиоузатишларни тарқатиш (трансляция қилиш) ва маълумотлар узатиш тармоқларидан ташқари, шахсий тармоқни (Интернет кафе) яратиш ҳуқуқисиз маълумотлар узатиш тармоқларининг хизматларини кўрсатиш бўйича лицензиялар олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш мумкин.
3. Телерадиодастурларни тарқатиш (трансляция қилиш) ва маълумотлар узатиш тармоқлари бўйича лицензия олиш учун аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдан 293-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
4. Веб-ресурсга келиб тушган электрон кўринишдаги ҳужжатлар автоматик равишда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Лицензиялаш ва лицензия шартномалари ижросини таҳлил қилиш бўлимига юборилади.
5.3. лицензияга талабгор томонидан лицензия берувчи орган аризани кўриб чиқиши учун энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдоридаги йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат:
5.4. асосий телекоммуникация техник воситаларининг характеристикалари, радиочастоталар диапазонлари ва номиналларини кўрсатган ҳолда (улардан фойдаланишда) ушбу техник воситалар рўйхати (эгалик қилиш ҳуқуқлари ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган);
5.5. лойиҳа, қурилиш ишларини ўтказиш учун зарур (эгалик қилиш ҳуқуқлари ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) техник воситалар рўйхати;
5.6. лойиҳа, қурилиш ишларини ўтказиш учун зарур норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати;
5.7. тармоқни ташкил этиш ва ривожланишини прогноз қилиш режаси, белгиланган шакл бўйича бажариладиган ишларга боғлиқ ҳолда бошқа зарур маълумотлар (абонентлар, шаҳарлараро, халқаро станциялар портлари, маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимлари, қамраб олиш зоналарининг миқдори ва муайян телекоммуникация тармоқлари ёки иншоотлари учун бошқа параметрлар); 5.8. олий маълумот тўғрисидаги диплом, телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича мутахассислар меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари;
5.9. тегишли органларнинг объектнинг санитария нормалари талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосаси;
5.10. тегишли органларнинг объектнинг ёнғиндан сақлаш нормалари талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосаси;
5.11. тегишли органларнинг объектни қўриқлаш тадбирлари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
5.12. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталардан фойдаланиш ва уларни назорат қилиш органларининг частоталар берилишидан фойдаланиш имконияти тўғрисидаги хулосаси, узатувчи қурилмалар қуввати тўғрисидаги маълумотлар (радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият учун лицензия олинганда);
5.13. Бошқа шахсга тегишли бўлган ускунадан фойдаланилган ҳолда, ушбу ускуна ижарага олинганлиги (ундан фойдаланганлиги) тасдиғи тақдим этилади. Тасдиқ шартнома ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси кўринишида бўлиши мумкин;
6. Шахсий тармоқ (Интернет-кафе)ни яратиш ҳуқуқисиз маълумотлар узатиш хизматларини кўрсатишга лицензия олиш учун «5.4», «5.5», «5.6», «5.7» ва «5.8» кичик бандларида кўзда тутилган ҳужжатлар тақдим этилмайди.
7. Телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуришга лицензия олиш учун «5.4», «5.7» ва «5.12» кичик бандларда кўзда тутилган ҳужжатлар тақдим этилмайди.
8. Телекоммуникация тармоқлари хизматларини кўрсатиш ва (ёки) эксплуатация қилишга лицензия олиш учун «5.5», «5.6» ва «5.8» кичик бандларда кўзда тутилган ҳужжатлар тақдим этилмайди.
9. 5.1-кичик бандида кўзда тутилган ариза Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги қонуни талабларига риоя қилган ҳолда электрон рақамли имзо бириктирилиб Миcрософт Оффиcэ Wорд форматида электрон шаклда тақдим этилади.
10. Қолган кичик бандларда кўзда тутилган ҳужжатлар ҳам ЭРИ бириктирилган ёки бириктирилмаган ҳолда ҳужжатлар нусхалари кўринишида PortableDocumentFormat (PDF) форматида электрон шаклда тақдим этилади; 11. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотларни тақдим этганлиги учун лицензияга талабгор қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади;
12. Барча ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг лицензияга талабгорнинг қуйида берилган электрон почтасига тақдим этилган ҳужжатларнинг рўйхати электрон кўринишда жўнатилади (электрон почта манзили бўлмаганда кўрсатилган почта манзилига);
13. Аризаларни кўриб чиқиш ва лицензияларни расмийлаштириш процедураси ва муддатлари «Телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом»га мувофиқ амалга оширилади
14. Лицензия берувчи орган томонидан тегишли қарор қабул қилингандан сўнг, қарор ижобий ёки салбийлигидан қатъи назар лицензия талабгорига аризада кўрсатилган манзил (e-mail, факс, почта) бўйича тегишли билдиришнома юборилади (e-mail, факс, почта).
15. Литсензиат мақомини олган лицензияга талабгор қўлига лицензияни беришда «5.1», «5.8» ва «5.13» кичик бандлари бўйича ҳужжатлар қоғоз кўринишида, яъни аризанинг асл нусхаси, олий маълумоти тўғрисидаги дипломнинг, телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш, қуриш бўйича мутахассисларнинг меҳнат дафтарчаси, бошқа шахсга тегишли бўлган ускунанинг ижарага олинганлигининг тасдиғи, шунингдек давлат божи тўланганлиги тўғрисида тўлов топшириғининг ўрнатилган тартибда тасдиқланган нусхалари тақдим этилади
16. Ариза топшириш билан боғлиқ барча ҳужжатларни (ЗИП форматида) архивга бирлаштириш ва ягона архивланган ZIP файли билан ариза топшириш бўйича қуйида кўрсатиб ўтилган қисмга қўйиш зарур.
17. Лицензияга талабгорда лицензиялаш тартиби билан боғлиқ барча саволлар мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Лицензиялаш ва лицензия шартномалари ижросини таҳлил қилиш бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.
Тел.: (+99871) 238-41-37, 238-41-39, 238-41-85; Факс : (+99871) 239-87-82; E-mail: deplicense@mitc.uz
