Радиочастота спектридан фойдаланишни бошқариш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида» ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Радиочастоталар бўйича давлат комиссияси Радиочастоталар бўйича республика кенгашига ўзгартирилди.
Радиочастоталар бўйича республика кенгаши фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб:
- мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг радиочастота ресурсидан самарали фойдаланишни таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
- радиочастота спектрини тақсимлаш ва фойдаланиш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, радиочастоталарни тақсимлаш миллий жадвалини шакллантириш, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида илмий-техникавий тадқиқотлар ўтказилишини ташкил қилиш;
- радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, радиочастоталарни режалаштириш, тайинлаш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш;
- радиочастота спектри тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторингини ташкил қилиш, радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тизимли комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
- радиочастота спектрини тартибга солиш ва ундан фойдаланиш соҳасида замонавий технологияларни қўллаш борасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш, мазкур соҳада ягона автоматлаштирилган бошқариш тизимини яратиш ва ривожлантириш;
- радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.
- Радиочастоталар бўйича республика кенгаши ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек радиочастота спектри фойдаланувчилари томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланиши белгиланган.
Радиочастоталар бўйича республика кенгаши таркиби ва низоми қарор билан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг ишчи органи этиб белгиланган. Вазирлик тузилмасида Радиочастоталар бўйича республика кенгаши фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш учун радиочастота спектридан фойдаланишни тартибда солиш бўлими ташкил этилган.
Радиочастота спектридан фойдаланишда қонунчилик базаси (матн рус тилида)
Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг умумий тусдаги қарорлари
Ўзбекистон Республикаси Радиочастоталарни тақсимлаш жадвали
Талабнома юбориш учун радиоускунанинг техник параметрлари бўйича шаклни юклаб олиш.
Радиочастота спектридан фойдаланишни тартибда солиш бўлими билан боғланиш учун маълумотлар:
Телефонлар: 55- 501-36-93, 55- 501-36-92, 55- 501-36-90.
Факс: 71-2398782
Электрон почта манзили: orirchs@mitc.uz
