
АКТда таълим
Тошкент ахборот технологиялари университети
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (Университет)да, шу жумладан унинг филиалларида ҳозирги кунда жами 27 000 нафардан ортиқ талаба таҳсил олмоқда.
Университетда 18 та бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 30 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган бўлса, филиалларда 7 та бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 6 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
2022 йилда Университет Республика олий таълим муассасалари миллий рейтингида 13-ўрин, докторлик диссеттациясини ҳимоя қилиш ҳамда илмий унвонлар олиш кўрсаткичи бўйича 4-ўрин эгаллаган.
Шунингдек, Times Higher Education ташкилотининг Impact Ranking танлови мезонлари бўйича 1 000 таликдан ўрин олди.
Scimago Institutions Rankingsда дунё бўйича ОТМлар ўртасида Компьютер илмлари мезонига кўра 660 ўринни ва Ўзбекистон бўйича 1 ўринда;
EduRank ташкилотининг рейтингида ахборот технологиялари йўналишида 1000 таликда;
Greenmetric рейтингида 638 ўринни эгаллади.
2021/2022 ўқув йилида Университетда 1 000 нафарга яқин профессор-ўқитувчи фаолият олиб бормоқда, шундан 55 нафари фан доктори (ДСc) ҳамда 348 нафари фалсафа доктори (ПҳД).
Университет ва унинг ҳудудий филиалларида охирги 2 йилда 7 438 нафар (2021 йилда – 3 528 нафар, 2022 йилда 3 910 нафар, ўсиш кўрсаткичи 1,1 баробар) битирувчи тугаллаган бўлса, ҳозирги вақтда 6 592 нафари (88,6 фоизи) иш билан таъминланган.
Битирувчи талабаларнинг 27 фоизи ижтимоий соҳадаги, 6 фоизи саноат ва ишлаб чиқариш, 7 фоизи банк-молия соҳадаги, 25 фоизи транспорт ва алоқа ҳамда 35 фоизи бошқа соҳалардаги ташкилот ва корхоналарда фаолият юритмоқда.
Шунингдек, битирувчилар АҚШнинг Google, Amazon, EPAM, Нидерландиянинг Booking.com компанияси ва бошқа компанияларда ишлаб келишмоқда.
Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 35 давлатнинг 72 та университети, 5 та илмий-тадқиқот марказлари, 14 та ташкилот ва компаниялари билан жами 91 та ўзаро ҳамкорлик шартномаси, келишув ва меморандумларига эга.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 2017-2022 йиллар мобайнида 230 нафар профессор-ўқитувчилар хорижий давлатларда малака оширди, хусусан, Жанубий Кореяда – 61 нафар, Россия Федерациясида – 39 нафар, Германияда – 19 нафар, Белоруссияда – 52 нафар, Хитойда – 9 нафар, Австрияда – 12 нафар ва бошқа давлатларда – 38 нафарни ташкил этади.
Университетда 2017-2022 йилларга мўлжалланган 13 та халқаро лойиҳалар амалга оширилмоқда, жалб этилган жами грант маблағлар миқдори 8.4 млн АҚШ Долларини ташкил қилади.
Хусусан, ТАТУ 2019 йилда Европа Иттифоқининг «Erasmus+” дастури доирасида қиймати 998 минг евролик «Сунъий йўлдошли алоқа тизимлари» йўналиши бўйича янги лойиҳани илк марта грантхолдер сифатида амалга оширишни бошлади. Шунингдек, Европа Иттифоқининг «Erasmus+” дастури доирасида умумий қиймати 1,82 млн. еврога тенг бўлган 9 та лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Япониянинг JICA ташкилоти билан ҳамкорликда 1,6 млн. АҚШ долл. миқдорида инвестиция жалб этган ҳолда 2019 йилда «Ўқув медиа маркази» ташкил этилди.
Шунингдек, Кореянинг «KOICA» ташкилоти кўмагида университет ва унинг Самарқанд филиалида жами 3 млн. АҚШ долл. миқдорида «Интеграллашган ахборот тизимини яратиш» инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда.
2021 йилда Жанубий Кореянинг Миллий ахборот агентлиги жамияти (НИА) ташкилоти билан ҳамкорликда ТАТУ Фарғона филиалида 1 млн. АҚШ долл. миқдорида «Ахборот алмашинув маркази»очилди.
2022-2027 йилларга мўлжалланган Кореянинг KOICA ташкилоти кўмагида жами 5 млн. АҚШ долл. миқдорида «Global AyTi biznes таълим дастури ҳамда FabLab ташкил этиш» инвестицион лойиҳасига старт берилди.
2022 йилда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва АҚШнинг AMC Bridge компанияси ўртасида кадрлар тайёрлаш ва стажировкалар ташкил этиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
2021-2022 ўқув йилида жами 47 нафар хорижий профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар таълим жараёнига жалб қилинган.
2022-2023 ўқув йили 1 ноябрь холатига хорижий талабалар сони 64 тани ташкил этади.
2022 йилда халқаро рейтингнинг ТОП 500-талигига кирувчи Австрия давлатининг Klagenfurt университети билан Келишув асосида 2022/2023 ўқув йилининг баҳорги семестрига 6 нафар магистратура талабалари «Ахборот ва коммуникация инжиниринги» мутахассислиги бўйича таҳсил олишга юборилади ва муваффақиятли битирувчилар икки томон дипломига эга бўлишади.
Университетнинг 2023 йилда амалга оширилиши зарур бўлган устувор йўналишлари:
1. Университетни таянч илм-фан ва таълим кластерига айлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш;
2. Университет Андижон филиалини ташкил этиш;
3. Спорт-соғломлаштириш мажмуасида қурилиш-монтаж ишларини якунига етказиш;
4. Университет ва унинг ҳудудий филиаллари илмий салоҳиятини ошириш;
5. «Scopus», «ScienceDirect», «Web of Science» ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи журналлардаги мақолалар улушини ошириш.
Тошкент шаҳридаги Инха университети
Ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги Инха университетида 1 720 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Университетда 2 та (Компьютер ва дастурий инжиниринг, Логистика ва бизнес бошқаруви) бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 1 та (Рақамли трансформация) магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланмоқда.
Жорий йилда тасдиқланган квота бўйича 420 нафар талаба қабул қилинди. Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра бу йил 30 нафар энг яхши талаба грант асосида қабул қилинди.
Бугунги кунда Инха Университетида жами 35 нафар профессор ўқитувчилар фаолият олиб боради. Уларнинг 17 нафари Кореядан ва бошқа хорижий мамлакатлардан таклиф қилинган бўлиб, жами 12 та фан доктори (DSc) ва 12 та фан номзоди (PhD) ҳамда 11 та илмий даражасиз профессор ўқитувчилардир.
Жорий йилнинг бошидан ҳозирги кунга қадар университет профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимлари томонидан халқаро илмий журналларда (Scopus, Web of Science) 22 та илмий мақолалар чоп этилди. 2021 йилда Университет профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимлари томонидан 38 та мақолалар Сcопус илмий базасига кирувчи журналларда чоп этилган.
Жорий йилнинг май ойида университет базасида БПО марказ ташкил қилинди. 2022 йил май ойидан бошлаб университет қошида БПО корея маркази фаолиятини бошлади ва унда 20 дан ортиқ битирувчилар лойиҳаларга жалб қилинди.
Шу билан бирга 2023 йилда:
1. Тошкент шаҳридаги Инха университети томонидан кореялик ҳамкорлар билан биргаликда 2023/2024 ўқув йили давомида сунъий интелект, киберхавфсизлик, геоахборот тизимлари, телемедицина йўналишлари бўйича гибрид таълим дастурини йўлга қўйиш;
2. Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда ёшларни ИТга ўқитиш ва уларнинг маҳсулотларини чет элга экспорт қилишни йўлга қўийш мақсадида янги Креатив марказни ташкил этиш;
3. Тошкент шаҳридаги Инха университетида Корея Республкаси ва Марказий осиё давлатлари ёшларини ИТ соҳасида хамкорликка чақириш ва шунга мухит яратиб бериш мақсадида «Корея Республикаси–Марказий Осиё» халқаро ёшлар ИТ форумини ўтказиш режалаштирилган.
Тошкент шаҳрида Амити университети
Тошкент шаҳрида Амити университети 2019/2020 ўқув йилида ўз фаолиятини бошлаган ва хорижий мамлакатлардан 24 нафар PhD даражасига эга профессор-ўқитувчилар жалб қилинган бўлиб, бугунги кунда 881 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Университетда 5 та бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 1 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланмоқда.
Тошкент шаҳридаги Амити университетида 2021/2022 ўқув йилида Ахборот технологиялари таълим йўналишини 98 та, Иқтисодиётни 23 та, Бизнес бошқарувини 10 та, Туризм бошқарувини 9 та, жами 140 нафар талаба тамомлади.
EPAM Узбекистан ва Тошкент шаҳридаги Амити университети ҳамкорлик меморандумига мувофиқ, 2022 йилнинг январь ойида EPAM лабораторияси ташкил этилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Амити университетига давлат буюртмаси асосида 2022/2023 ўқув йилида 10 нафар талаба давлат грантига қабул қилинди.
Тошкент шаҳридаги Амити университетининг битирувчи талабалари учун Университетнинг каръера марказида 90 та компания томонидан 500 га яқин бўш иш ўринлари таклиф этилган. 55 фоизи битирувчи талабалар ўкув даврининг ўзидаёқ доимий иш ўринлари билан таъминланган, 16 фоизи битирувчи талабалар магистратура босқичида ўқишни давом эттиришга хоҳиш билдирган, 15 фоизи битирувчи талабалар турли соҳа ташкилотларида амалиёт ўтаб келмоқда.
Шу билан бирга 2023 йилда:
1. 2023-2024 йилларда Тошкент шаҳридаги Амити университети талабалари учун қўшимча ўқув ўринларини яратиш мақсадида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси 70-уй манзилида жойлашган 2 та 3 қаватли 600 ўринли ўқув биноларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга ошириш;
2. Тошкент шаҳридаги Амити университети 2023-2024 ўқув йили учун яна қўшимча 300 нафар талабани қабул қилиш режалаштирилган.
3. 2023 йилда Бухоро вилоятида 2023/2024 ўқув йилидан фаолият юритадиган Ҳиндистон Республикасининг Acharya институти филиалини ташкил этиш ва бу бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
IT-Park University» рақамли университети
Вазирлар Маҳкамасининг “«IT-Park University» рақамли университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 1 июндаги 297-сон қарори билан «IT-Park University» рақамли университети ташкил этилган бўлиб, 2022/2023 ўқув йилидан фаолиятини бошлаган.
«IT-Park University» рақамли университети «Epam Systems» хорижий корхонаси ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ кадрлар тайёрлайди.
«IT-Park University» рақамли университети битирувчиларига республикада олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган ўз намунасидаги диплом берилади.
Ҳозира «IT-Park University» рақамли университетида 350 га яқин талабалар таҳсил олишмоқда ва келгусида ҳар йили 1 000 та талаба қабул қилиниши режалаштирилган.


