Ўқув марказингизни кенгайтирмоқчимисиз, лекин маблағингиз йўқми?
2023-01-26 00:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистон IT-таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб ташаббусларни йўлга қўймоқда. Хусусан, 27 январь куни соат 9:30 да Инҳа университетида «IT-таълимни мақсадли молиялаштириш» мавзусида конференция бўлиб ўтади. Унинг доирасида ИТ Билим молиялаштириш ташкилотининг ва «билги.уз» платформаси тақдимоти ўтказилади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, IT-билимларни ривожлантириш маркази директори Фарруҳ Расулев ва IT Парк директорининг таълимни ривожлантириш бўйича ўринбосари Маҳлиё Муксинова иштирок этади.
Анжуманда спикерлар ёшларнинг IT соҳасидаги талабгор касбларни эгаллашида молиявий кўмак кўрсатиш дастурлари, тўлов-контракт учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, сифатли ва арзон таълимни ривожлантиришда таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш ҳақида гапириб беришади.
IT Билим фаолиятни ривожлантириш (IT Парк таълим резидентлари учун) ва IT-мутахассисликлари бўйича (барча хоҳловчиларга) ўқитиш учун мақсадли кредитлар ажратади.
bilgi.uz платформаси барча лойиҳа иштирокчиларини ягона электрон маконда маҳаллийлаштириш мақсадида яратилган бўлиб, IT соҳасида билим олишни хоҳловчи, жумладан, молиявий кўмакка муҳтож ёшлар; таълим муассасалари; талабгорлар (вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва бошқалар) ва молиялаштирувчи ташкилотни ўз ичига олади.
Электрон платформада IT-йўналишлари бўйича таълим муассасалари ва ўқув курслари маълумотлар базаси тақдим этилган. Платформанинг бошқа хусусиятлари қаторига номзодларни ўқишга тез рўйхатдан ўтказиш, номзоднинг тўлов қобилиятини («scoring») тезкор тарзда текшириш ва аризани тасдиқлаш; ўқув тўловининг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш кабилар киради.
Барчани 27 январь соат 9:30 да Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида кутамиз!
