audio

    16+
    “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури совриндорларини тақдирланди

    Жорий йилнинг 22 ноябрь куни “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

    Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари вазири Мухаммад ал-Гергави иштирок этиб, икки мамлакатнинг ҳамкорлик йўналишлари ва истиқболлари ҳақида фикр юритди.

    Таъкидланганидек, сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар кенг қамровли ҳамкорлик даражасига кўтарилди.

    Бунга Давлатларимиз раҳбарлари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён мустаҳкам асос яратиб бердилар.

    Сўнги йилларда мамлакатларимиз ўртасида барча соҳалар қатори давлат бошқаруви тизимида самарали ҳамкорлик амалга оширилмоқда.

    Амирликлар билан мазкур йўналишдаги ҳамкорлигимиз изчил ривожланиб бормоқда.

    Айниқса, “Бир миллион дастурчилар”, “Ёш лидерлар”, “M-Gov Award”, “Ислоҳотлар Акселлератори” каби лойиҳалар муваффақиятли ҳамкорлигимизнинг натижасидир.

    Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев самарали давлат бошқарувини таъминлаш Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгилаб берган.

    Ўзбекистонда давлат органларининг самарали фаолият юритишини таъминлаш соҳасида Бирлашган Араб Амирликлари ва халқаро тажрибаларни жорий этиш мақсадида амалга оширилаётган мазкур Дастурда давлат органлари ходимларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш, маъмурий ресурсларнинг мақбул тақсимланишини таъминлаш, миллий стратегик ривожланиш мақсадларига эришиш учун идоралар орасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш кўзда тутилган.

    Дастур давомида Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири девонхонасининг 36 нафар эксперти томонидан Республиканинг 17 та вазирлиги ва уларнинг 85 нафар ходимларини 8 та номинация бўйича баҳолаш жараёни муваффақиятли якунланди.

    Дастур иштирокчилари “Намунали вазирлик”, “Энг яхши ташаббус” ва “Энг яхши лойиҳа” йўналишларида ҳамда бир нечта индивидуал категория кесимида қатнашишди.

    Маросим сўнггида ғолибларга ҳамкорларнинг Дилпом ва эсталик совғалари топширилди.


    “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури ғолиб ва совриндорлари 

    I. ИНСТИТУЦИОНАЛ НОМИНАЦИЯЛАР ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАРИ

    I. НАМУНАЛИ ВАЗИРЛИК

    1-ўрин — Адлия вазирлиги
    2-ўрин — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
    3-ўрин — Рақамли технологиялар вазирлиги

    II. СТРАТЕГИК МАҚСАДЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

    1-ўрин — Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    2-ўрин — Рақамли технологиялар вазирлиги
    3-ўрин — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

    III. ФУНКЦИЯ, ХИЗМАТ ВА ИННОВАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

    1-ўрин — Адлия вазирлиги
    2-ўрин — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
    3-ўрин — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

    IV. ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН МЕХАНИЗМЛАР СОҲАСИДАГИ НАМУНАЛИ ВАЗИРЛИК

    1-ўрин — Адлия вазирлиги
    2-ўрин — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
    3-ўрин — Маданият вазирлиги

    V. ЭНГ ЯХШИ ТАШАББУС

    1-ўрин —  “IT park” ташаббуси, “IT park” дирекцияси
    2-ўрин —  “Ёшлар технопарки” ташаббуси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
    3-ўрин —  “АKIS-қишлоқ ҳўжалиги хизматлари” ташаббуси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    VI. ЭНГ ЯХШИ ЛОЙИҲА

    1-ўрин — “Қишлоқ хўжалиги холдингларини ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш” лойиҳаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
    2-ўрин — “Аму-Бухоро ирригация тизимини қайта тиклаш” лойиҳаси, Сув хўжалиги вазирлиги
    3-ўрин —  “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳаси, Рақамли технологиялар вазирлиги

    II. Индивидуал номинациялар ғолиб ва совриндорлари

    I. НАМУНАЛИ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ

    1-ўрин — Шерзод Рабиев, Адлия вазири ўринбосари
    2-ўрин — Илҳом Норкулов, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари
    3-ўрин —  Аъзам Кадирҳоджаев, Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари

    II. НАМУНАЛИ БОШҚАРУВ ХОДИМИ

    1-ўрин — Жамшид Абдузухуров, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходими
    2-ўрин — Анвар Раупов, Энергетика вазирлиги ходими
    3-ўрин — Зарифжон Ашуров, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими

    III. МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА НАМУНАЛИ ХОДИМ

    1-ўрин — Жалолиддин Асамутдинов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими
    2-ўрин —  Обиджон Мўминов,  Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ходими
    3-ўрин — Шахбозбек Хакимов, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходими

    IV. НАМУНАЛИ ИХТИСОСЛАШГАН ХОДИМ

    1-ўрин — Шеримбетов Халилулла, Экология, атроф-муҳитни моҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ходими
    2-ўрин — Отабек Хақбердиев, Адлия вазирлиги ходими
    3-ўрин — Носир Шукуров, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ходими

    V. НАМУНАЛИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМА ХОДИМИ

    1-ўрин — Асрор Рустамов, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ходими
    2-ўрин — Ахтам Далиев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ходими

    • view_icon 297