МИГРАЦИЯ АГЕНТЛИГИ ОГОҲЛАНТИРАДИ!
2025-08-24 09:25:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли қарорига мувофиқ, фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш фаолияти билан Миграция агентлиги шуғулланади.
Шунингдек, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, фақат Миграция агентлиги томонидан лицензия берилган хусусий бандлик агентликлари ушбу фаолият билан шуғулланишга ҳақли.
⚠️ Миграция агентлиги томонидан ўтказилган назорат тадбирларда "баъзи бир ишбилармонлар"нинг ижтимоий тармоқлардаги эълонлар орқали консалтинг ёки ахборот хизмати ниқоби остида фуқаролардан пул йиғиб хизмат кўрсатмаганликлари ҳамда лицензиясиз хорижга ишга жўнатиш билан шуғулланаётганлари аниқланган. Ушбу жамиятларга нисбатан қуйидаги таъсир чоралари қўлланилган:
🔴 “WORLDVISA” MCHJда 09.04.2025 йилда текширув ўтказилган 11.04.2025 йилда 112.500.000 сўм жарима қўлланилган ва Тошкент туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси киритилган;
🔴 “Everyone Consult” MCHJда 09.04.2025 йилда текширув ўтказилган, 11.04.2025 йилда 112.500.000 сўм жарима қўлланилган, Тошкент туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси киритилган;
🔴 “Adworld Group” MCHJда 24.04.2025 йилда текширув ўтказилган, 28.04.2025 йилда 112.500.000 сўм жарима қўлланилган, Урганч туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси киритилган;
🔴 "RICH RESULT" MCHJда 15.05.2025 йилда текширув ўтказилган, 21.05.2025 йилда 112.500.000 сўм жарима қўлланилган, Тошкент туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси киритилган;
🔴 "RAVON CONSULT GROUP" MCHJ XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGIда 15.05.2025 йилда текширув ўтказилган, 26.05.2025 йилда 112.500.000 сўм жарима қўлланилган, Бекобод туманлараро иқтисодий судга даъво ариза киритилган.
🆘 Лицензиясиз ташкилотлар орқали хорижда ишга жойлашишга уриниш молиявий ва ҳуқуқий хавф-хатарга дучор бўлишига олиб келади.
🔒 Хавфсизлигингиз ўз қўлингизда:
▪️ Расмий рўйхатдаги агентликлар билан ҳамкорлик қилинг.
▪️ Ҳар қандай шартномани имзолашдан олдин уни синчиклаб ўқиб чиқинг.
▪️Шубҳали тўловларни амалга оширманг.
Постни улашинг — яқинларингиз алданиб қолмасин
