Германияда ишлаш учун тайёргарлик кўраётган ёшлар
2026-03-18 15:30:00 / Янгиликлар

📌 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Германияда ишлашга тайёргарлик кўраётган марғилонлик ёшлар билан учрашди.
✍️ Марғилон шаҳридаги "Немис тиббиёт академияси" ҳамда "Марғилон шаҳар 4-сон техникум"да халқаро таълим дастури асосида таҳсил олаётган талабалар яратилган шароитлар ва Германияда тўғридан-тўғри иш бошлаш имкониятлари муҳокама қилинди.
👩💻 Ёшлар келгусидаги иш жойлари, меҳнат шароитлари ва сертификат имтиҳонлари бўйича саволларига жавоб олдилар.
📚Учрашув иштирокчиларга яна бир бор муҳим ҳақиқатни эслатди: имконият бор, натижа эса меҳнат ва билимга боғлиқ.
✊Хорижда юқори маошли иш ўринларида ишлашни мақсад қилган талабалар янада кўпроқ ҳаракат қилиб, рақобатбардош мутахассис бўлишга интилишларини айтдилар.


