Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан — Тоштемиров Элёр Дилшодович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
2026-02-10 14:00:00 / Янгиликлар

Э.Тоштемиров 1985 йилда Фарғона вилоятида таваллуд топган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишини тамомлаган.
Миграция соҳасида 17 йиллик тажрибага эга.
Тайинловга қадар Элёр Дилшодович Миграция агентлиги Ташкилий ва ижро интизоми назорати, стратегик режалаштириш ва KPI билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
