ДИҚҚАТ!
2026-02-05 14:00:00 / Эълонлар

❗️ “Улсан шаҳрига малакали кадрлар тайёрлаш маркази”га 2026-йил 1-босқич учун саралаш кунлари маълум бўлди
SPAS электрон базасида турган ва “Hyundai” кемасозлик компанияси билан ҳамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш учун махсус ўқув курсларида ўқиш учун Миграция агентлигининг ҳудудий филиалларига ҳужжатларини топширган фуқаролар диққатига!!!
Кейинги босқич — рўйхатдаги номзодлар учун иш берувчилар вакиллари иштирокида имтиҳон ва суҳбат асосидаги саралаш танловлари жорий йилнинг 9–13 февраль кунлари 3 та ҳудудда ўтказилиши режалаштирилган.
Саралаш кунлари:
📅 9 февраль, соат 08:00
📍 Тошкент шаҳар Касбий кўникмалар маркази
Манзил: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 331-уй
📍 Локация
📝 Қуйидаги ҳужжатлар билан келиш зарур:
▪️ Диплом ва иловаси;
▪️ Тил билиш сертификати (мавжуд бўлса);
▪️ Хорижга чиқиш паспорти.
📅 10 февраль, Қарши шаҳар Касбий кўникмалар маркази
⏰ 08:00 — Қашқадарё вилояти фуқаролари учун
⏰ 12:00 — Сурхондарё ва Бухоро вилояти фуқаролари учун
Манзил: Қарши шаҳри, А. Навоий кўчаси, 70а-уй (Ойдин бозор рўпараси)
📍 Локация
📅 11 февраль, Қарши шаҳар Касбий кўникмалар маркази
⏰ 08:00 — Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Хоразм, Навоий
⏰ 12:00 — Самарқанд ва Сирдарё вилояти фуқаролари учун
📅 12 февраль, Фарғона шаҳри (KOICA)
⏰ 12:00 — Тошкент ва Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳри фуқаролари учун
📅 13 февраль, Фарғона шаҳри (KOICA)
⏰ 08:00 — Андижон ва Наманган вилояти фуқаролари учун
❗️ Муҳим эслатма:
Номзодлар белгиланган вақтдан камида 30 дақиқа олдин етиб келишлари лозим.
⛔️ Кеч қолган номзодлар имтиҳонга киритилмайди!
📌 Саралаш босқичи талаблари:
Корея элчихонасига ҳужжат топшириб визаси рад этилмаган бўлиши лозим.
Корея Республикасида бўлган даврда қонунбузарликка йўл қўймаган бўлиши шарт.
📞 Мурожаат учун: (+998) 71 202-33-55 (ички: 241, 243)
Миграция агентлиги барча номзодларга омад тилайди!
Сўнгги янгиликлардан ХОРИЖДА ИШ канали орқали хабардор бўлиб туринг!
