Хорижда қийналиб қолганлар учун қулай ечим!
2025-12-11 15:55:00 / Янгиликлар

📌 Россия Федерациясида ишлаш даврида мураккаб молиявий аҳволда, турар жойсиз қолган, тазйиққа учраган, мажбурий меҳнат ёки зўравонлик қурбони бўлган ҳамюртларимизга моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
🤝 Миграция агентлигининг Россиядаги Ваколатхонаси Москва ва Москва вилоятидаги 15 тага яқин хостел ва суткалик меҳмонхоналар билан шартнома имзолади.
🏨 Агар муракккаб молийявий аҳволда турар жойсиз қолган бўлсангиз — Миграция агентлигининг Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 уйда (метро Полянка) жойлашган ваколатхонасига мурожаат қилинг. Вазиятни ўрганган ҳолда Сизга, 30 кунгача бепул ётоқ жойда яшаш имконияти яратилади.
📍 Локация
📞 Алоқа: +7 (925) 045-47-44
🌍 Ҳозирда Шимоли-ғарбий, Урал, Сибир, Узоқ Шарқ ва Жанубий округларда ҳам шундай хостел ва меҳмонхоналар билан шартнома ишлари кетмоқда.
📘 Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли қарори.
Хорижда ишлаётганлар учун ёрдам пакетлари билан ҳаволада тўлиқ танишинг!
📣 Илтимос, ушбу хабарни Россиядаги ҳамюртларимизга етказинг. Кимдир айнан ҳозир шу ёрдамга муҳтож бўлиши мумкин!
