1. Давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолиятига оид ҳисоботи (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно).
2. Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан давлат харидларини амалга оширувчи шахслар томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар).
3. Мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари (хизмат сафарининг ёки ташрифнинг мақсади, суткалик пул, транспорт ва яшаш билан боғлиқ харажатлар
4. Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобига харид қилиниши режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар
5. Давлат харидлари ва инвестиция лойиҳалари доирасида ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш бўйича ташкил этиладиган харид комиссияларининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар
6. Ўзлари акциядор (иштирокчи, мулкдор) функцияларини бажарувчи давлат иштирокидаги корхоналарнинг ижроия органи (директор, бошқарув раиси, бошқарув аъзолари) ва кузатув кенгаши аъзоларининг исми ва фамилияси тўғрисидаги маълумотлар.
7. Давлат иштирокидаги корхоналар, шунингдек, ушбу корхоналарга тегишли бўлган юридик шахслар тасарруфидаги енгил автомобиллар, хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар.
8. Тасдиқланган йиллик харажатлар сметаси билан бир қаторда, унинг ижроси, шу жумладан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш харажатлари тўғрисидаги маълумотлар.
9. Давлат органлари ва ташкилотлари тасарруфидаги хизмат автомототранспорт воситалари, хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар
10. Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришга ваколатли ҳамда хабарномаларни қабул қиладиган органларнинг ҳудудлар кесимида масъул ходимлари тўғрисидаги маълумотлар.
11. Давлат олий таълим муассасаларининг даромадлари, харажатлари тўғрисидаги маълумотлар.
12. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги маълумотлар
13. Давлат органлари ва ташкилотларининг тасдиқланган ярим йиллик ва (ёки) йиллик иш режалари (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно).
14. Давлат органларига доимий фойдаланиш учун берилган ер майдонлари ва бошқа мол-мулкларни давлат-хусусий шериклик асосида олган юридик ва жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар.
15. ВМ, вазирлик ва идораларнинг ташқи ёки ишончли бошқарувга берилган давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари, ишончли бошқарувчи томонидан жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар тўғрисидаги маълумотлар.
1057
Охирги янгиланиш: 2023-02-03 15:53:04
11-99;