Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
2023-01-25 00:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Унда аҳоли учун рақамлаштириш соҳасидаги қулайликларни янада такомиллаштириш мақсадида электрон ҳукумат йўналишида ҳамкорлик қилиш, IT-таълим йўналишида истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш ва Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида рақамлаштириш бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув давомида ёшларнинг АКТ соҳасига бўлган қизиқишини ошириш, рақамлаштириш йўналишига аёлларни кенгроқ жалб қилиш, улар учун муносиб шароитлар яратиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Шунингдек, Ўзбекистонни минтақавий IT марказга айлантириш ва бу орқали хорижий компаниялар иштирокида BPO хизматларини ривожлантириш, IT маҳсулот ва хизматлар экспортини ошириш, ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб қилиш ҳамда юқори маошли иш билан таъминлаш мақсад қилингани таъкидланди.
