Бизни Туркиядаги вакилимиз бўлинг!
2026-02-19 11:20:00 / Эълонлар

📌 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Туркиянинг Анқара ва Истанбул шаҳарларидаги вакили лавозимига малакали, ташаббускор ва стратегик фикрлай оладиган номзодларни таклиф этамиз!
📌 Биз кимни излаяпмиз?
🎓 Олий маълумотли (халқаро муносабатлар, ҳуқуқ, иқтисодиёт, давлат бошқаруви, молия ёки турдош йўналишлар)
🤝 Халқаро ташкилотлар ва хорижий иш берувчилар билан музокара тажрибаси бор
📊 Юқори таҳлилий қобилият ва стратегик фикрлаш қобилиятига эга номзодлар
✅ Туркияда доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (устунлик берилади)
🌍 Тил билиш даражаси:
Турк тили – C2 (расмий ва касбий даражада)
Инглиз тили – эркин мулоқот (устунлик берилади)
🎯 Асосий вазифалар:
✔️ Туркия билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш
✔️ Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
✔️ Расмий учрашувлар ва халқаро тадбирларда Агентлик номидан иштирок этиш
✔️ Таҳлилий маълумотлар ва таклифлар ишлаб чиқиш
💼 Қандай ҳужжатлар талаб этилади?
📄 CV (тажриба ва ютуқлар билан)
📜 Турк тили сертификати
📞 Алоқа маълумотлари
✍️ Мотивацион хат (нега айнан сиз?)
📩 Ҳужжатларни info@migration.uz электрон манзилига юборинг.
⏳ Қабул муддати: 2026 йил 25 февралга қадар.
📞 Маълумотларингиз талабларга мос келса Сиз билан албатта боғланамиз.
Агар сиз халқаро даражада ишлашга тайёр бўлсангиз ва мамлакат манфаатини ҳимоя қилишни ўз олдингизга мақсад қилган бўлсангиз — имкониятни қўлдан бой берманг!
