Хориждаги нуфузли клиникаларда ишлашни истайсизми?
2026-02-03 17:55:00 / Эълонлар

Миграция агентлиги Саудиянинг тиббиёт клиникаларида фаолият юритиш истагида бўлган юртдошларимиз учун БЕПУЛ “Medical English and Prometric exam” курсларини йўлга қўйди!
👨🎓 Кимлар қатнашиши мумкин:
✅ Олий ёки ўрта-махсус ҳамширалик иши йўналиши бўйича дипломга эга, соҳада камида 2 йиллик иш тажрибаси бор фуқаролар;
✅ Инглиз тили бўйича бошланғич билимга эга бўлиш.
Курснинг афзалликлари:
✅ Тўлиқ бепул ўқиш;
✅ Таҗрибали ўқитувчилар томонидан амалий машғулотлар;
✅ Бепул ётоқхона;
✅ Мослашувчан график;
✅ Келгусида Саудия Арабистонидаги нуфузли клиникаларда ишга жойлашиш имконияти (SGH, Fakeeh Hospital, HMG ва бошқалар).
📅 Курслар Республика ҳудудларида (дастлабки босқичда: Андижон, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида) ташкил қилинади.
📞 Мурожаат учун: (+998) 71 202-33-55 (ички рақамлар: 535, 525)
📢 Сўнгги янгиликлардан ХОРИЖДА ИШ канали орқали хабардор бўлиб туринг!
