Хориждаги юртдошларимиз доимий эътиборда
2026-01-20 09:30:00 / Янгиликлар

Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси томонидан ушбу мамлакатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз учун профилактик-маърифий тадбир ташкил этилди.
📄 Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси вакиллари онлайн форматда иштирок этиб, хорижда бўлиб турган фуқароларнинг турли ёт ғоя ва зарарли оқимларга кириб қолмаслиги, миллий ва маънавий қадриятларга содиқ қолиш, шунингдек, қонуний ва тинч меҳнат фаолиятини олиб бориш масалалари юзасидан маърузалар қилдилар.
🛡 Шу билан бирга, иштирокчиларга Кореянинг миграция қонун-қоидалари, меҳнат ҳуқуқи ва мажбуриятлари, иш жойида қонунга хилоф ҳолатларга дуч келганда қандай йўл тутиш лозимлиги тушунтирилди.
🫶 Бундан ташқари, хорижда ишлаётган ва ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун Ўзбекистонда мавжуд имтиёзлар, қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳамда давлат томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.
