Россияда хорижий ишчиларнинг пул ўтказмалари чекланмайди
2026-01-15 12:40:00 / Янгиликлар

🏛 Россия Давлат Думасининг Молия бозори қўмитаси хорижий ишчиларнинг чет элга жўнатадиган пул миқдорини фақат расмий даромадлари билан чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда рад этишни тавсия қилди.
• Комитет лойиҳани камчиликларига кўра фрагментар ва механизмларсиз деб топди (масалан, пулнинг текширилиши ва жазо чоралари белгиланмаган).
• Ҳукумат ҳам уни қўллаб-қувватламади ва қонун лойиҳаси аниқ механизмларсиз деб айтилди.
• Шунга кўра пул ўтказмаларига янги чекловлар ҳозирча киритилмайди — мавжуд қоидалар қолади.
🔗 Манба
