E-7 ВИЗАСИ АСОСИДА КОРЕЯДА ИШЛАШ ИМКОНИЯТИ!
2026-01-14 11:35:00 / Эълонлар

Миграция агентлиги ва “HD Hyundai” ҳамкорлигида Корея стандартлари асосида кемасозлик йўналишида 3 ойлик ўқув курсларига ҳужжатлар қабули бошланди.
Ўқувни муваффақиятли тамомлаган номзодлар Э-7 малакали ишчи визаси орқали Кореяда расмий иш билан таъминланади!
Бўш иш ўринлари:
⚙️ Бўёқчи — 2 нафар
⚡️ Электрик — 14 нафар
📅 Қуйидаги ҳужжатлар 15–23 январь кунлари Миграция агентлигининг ҳудудий филиалларида қабул қилинади:
- Анкета
- Тилхат
- Паспорт нусхаси (рангли)
- 2 дона фото (3,5 × 4,5 см)
- Бакалавр дипломи нусхаси (саралаш босқичидан сўнг апостил талаб қилинади).
Саралаш танловларини иш берувчи суҳбат ва ёзма имтиҳон асосида ўтказади (корейс тилида)
Лойиҳада кимлар иштирок эта олади?
▪️Кимё, материалшунослик, архитектура, автомобилсозлик, механик ёки электр муҳандислиги йўналишлардан бири бўйича бакалавр дипломига эга;
▪️Кореяда қонунбузарлиги ва виза рад этилиши бўлмаган, судланмаган, соғлом, 35 ёшгача бўлганлар;
▪️Тил сертификати (ТОПИК, Сежонг, КИИП) мавжуд номзодларга устунлик берилади.
❗️ Эслатма: фақат юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича бакалавр дипломига эга номзодлар танловда иштирок этишлари мумкин.
📞 Қўшимча маълумот учун: 71 202 33 55 (ички рақамлар: 241, 243, 244)
