Хорижга ишлашга бориш — масъулиятли қарор.
2026-01-13 09:05:00 / Янгиликлар

Бу — қонун-қоидаларни билиш, иш шароитига тайёр бўлиш ва ўз ҳуқуқларингни англаш демакдир.
📚 Миграция агентлиги хорижий иш берувчилар танловидан ўтган ҳар бир номзодни ишга кетишдан олдин қуйидаги мавзуларда тайёргарликдан ўтказади:
✔️ Бориладиган давлатнинг меҳнат қонунчилиги
✔️ Иш берувчи билан муносабатлар
✔️ Хавфсизлик қоидалари
✔️ Кундалик ҳаёт ва маданий мослашув
✔️ Тил билмларини такрорлаш
🎥 Видеода — Е9 визаси асосида Кореяда ишлашга кўниктириш жараёнлари. Бундай курслар учун Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Хоразм вилоятларида замонавий ўқув марказлари ташкил этилган.
