Автотранспортга ёқилғи қуйиш шохобчалари хавфсиз ҳудудга кўчирилади
2025-11-01 18:00:00 / Янгиликлар

2026 йил 1 мартга қадар шохобчаларда ўтказилган хатлов натижаларидан келиб чиқиб, уларнинг фаолиятини белгиланган минимал талабларга мувофиқлаштирсин;
2026 йил 1 апрелга қадар фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирадиган, жамоат хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, жумладан муҳофаза зоналари талабларига жавоб бермайдиган шохобчаларни хавфсиз ҳудудларга кўчириш чораларини кўрсин.
Бунда:
-
шохобчаларни кўчириш ёки бузиш билан боғлиқ харажатлар қонунчиликда белгиланган тартибда компенсация қилинади;
-
кўчириладиган шохобчалар учун ер майдонлари инфратузилмаларга эга бўлган ҳудудлардан ажратиб берилади;
-
шохобчалар ўз фаолият турини ўзгартириш истагини билдирган тақдирда, уларга шохобча жойлашган ҳудудда қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа фаолият тури билан шуғулланишга рухсат берилади;
-
автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари хавфсиз ҳудудларга кўчирилган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда уларга истисно тариқасида мавжуд инфратузилмаларга (газ тармоқлари, электр энергияси ва бошқалар) уланишга техник шартлар берилади;
-
шохобчалар жойлашган ҳудудлар ҳимоя майдонлари атрофида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган бошқа объектлар қурилиши учун ер майдонлари ажратилиши қатъиян тақиқланади.
(Манба: https://regulation.adliya.uz/project/7515/19420?contentLang=oz)
