ЁНИЛҒИ ҚУЙИШ ШАҲОБЧАЛАРИДА САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ
2025-10-30 17:00:00 / Янгиликлар

Хусусан, фаолият юритаётган мавжуд корхоналарда барча техник қўрилмалар қатъий равишда лойиҳа ҳужжатларига тўғи келиши масалан: аксарият корхоналарда лойиҳадан ташқари текхник қўрилмалар ўрнатилган. Пропан ва бензин шаҳобчаларида лойиҳадан ташқари қўшимча сиғимлар ўрнатилши қатъийян тақиқланиши;
- корхонада раҳбар ходимлари Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21-январдаги “Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан раҳбар ходимлар 5 йилда бир маротаба саноат хавфсизлиги бўйича махсус таълим муассасаси бўлган “Контехназоратўқув” ДМда малакасини ошириб тегишли тартибда сертификатлар олмаганлиги ва мухандис техник ходимлар 3 йилда бир маротаба ва ишчи ходимлар эса 1 йилда бир маротаба билимларини синовлаш ишлари амалга оширишга алоҳида эътибор берилиши таъкидланди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 2-октябрдаги “Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби тўғрисида”ги 784-сонли қарор низоми талаблари асосида барча техник қурилмалар ишлаб чиқарилган йили 20 йилдан юқори бўлса Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосасини олиш талаб этилиши батафсил тушунтириб берилди. Айни пайтда, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасида ekotizim.cirns.uz сайти орқали барча хавфли ишлаб чиқариш объектлари Вазирлар Маҳкамасининг 19 май 2020 йилдаги 291-сонли Қарори билан тасдиқланган “Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида давлат реести юритилаётганлиги, бу ўз навбвтида корхона ва ташкилотлардаги мавжуд техник қўрилмалар ва уларнинг реестри юритилишини онлайн равишда кўриб туриш имконияти пайдо бўлганлиги, эндиликда уларнинг техник холати ва синовлаш вақтлари кўриб туриш ва уларга қўшимча қилиш имконияти ва техник қўрилмаларни синовлаш муддатларини назорат қилиш орқали бахтсиз ходиса ва аварияларнинг олдини олиш бўйича янги, қулай, шаффоф, бепул ва ишончли платформа ишга туширлганлиги иштирокчиларга етказилди. Тадбир иштирокчилар ўз корхоналари, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизликни таъминлашда хусусан, босим остида ишловчи идишларнинг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари талаблари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Бу каби семинарларни мунтаззам ташкил этиб турилиши ва тадбирда масъуллар томонидан келтирилган масалаларга қатъий амал қилиш бўйича келишиб олинди.






