ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига Самарқанд шаҳри мезбонлик қилмоқда
2025-10-30 14:00:00 / Янгиликлар

Шарафли ва масъулиятли жараёнларда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда. Айни пайтда, ўндан ортиқ қўмита ходимлари сессиянинг тинч ва осойишта ўтишини таъминлашга ҳам муносиб ҳисса қўшишмоқда. Жумладан, сессия тадбирлари ўтказилаётган бино, муассасалар, меҳмонхоналарда хавфсизликни таъминлаш мақсадида қўмита томонидан ўрнатилган тартибда бинолардаги барча лифт қурилмалари, эсколаторлар, кириш ва чиқиш ҳудудлардаги махсус рентген қурилмаларининг барқарор ва соз ҳолда ишлашини таъминлашда ҳамда сессия доирасида ташриф буюрган хорижий меҳмонларга ҳамрохлик қилиш ва сессия тадбирлари тавсилотларини кенг ёритиш бўйича тажрибали ходимлари ушбу жараёнга сафарбар қилинди. Тадбир жорий йилнинг14-ноябрига қадар давом этади.









