ЯНГИ ҚОНУН — ЯНГИ ВАЗИФАЛАР
2025-10-29 09:00:00 / Янгиликлар

Айни пайтда, ушбу Қонун билан «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва уларни бартараф этишга ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлардан муҳофаза қилиш бўйича вазифаларини, шунингдек фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган зарарнинг баҳоланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Хусусан, Қонуннинг 50²-моддасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг фавқулодда вазиятларни бартараф этишга доир асосий вазифалари белгиланиб берилди.
Унга кўра, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
-
фавқулодда вазият зонасида ва яқин ҳудуддаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш бўйича назорат ўрнатиш;
-
хавфли ишлаб чиқариш объектларида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этишда саноат хавфсизлигига риоя қилинишиини таъминлаш.
