ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 9 ОЙИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР
2025-10-24 20:00:00 / Янгиликлар

Қарорга мувофиқ қўмита фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш борасидаги қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини ва текширувини амалга ошириш вазифалари белгиланди.
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг бошқарма, ҳудудий бошқарма (бўлим) ҳамда бўйсунувдаги хўжалик ҳисобидаги ташкилотларнинг 2025 йил III-чораги давомида назорат остидаги объектларда профилактика тадбирлари белгиланган 5 200 тадан 17 532 тага, назорат остидаги корхона ва ташкилотлар ходимларининг саноат хавфсизлиги, меҳнат ва техника хавфсизлигига оид қонун ҳужжатлари талаблари бўйича билимларини текширишда белгиланган 6 530 тадан 9 766 тага, Вазирлар Маҳкамасининг 80-сонли ва 86-сонли қарорларига мувофиқ Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни берилиши 100 фойизга бажарилган, назорат остидаги объектлар ва техник қурилмаларни рўйхатга олиш белгиланган 2570 тадан 3362 тага яний 131 фоизга бажарилган. Қўмитанинг ҳудудий тузилмалари томонидан 2025 йилнинг
9 ой мобойнида амалга оширилган Давлат назорати ишлари тахлили. 2025 йил 9 ой давомида қўмитанинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари томонидан Республика бўйича жами 1 063 та Давлат назорати (текширув) тадбирлари амалга оширилди, амалга оширилган текширув тадбирлари давомида 14 428 та меъёрий ҳужжатлар талаблари бузилганлиги аниқланиб 988 та раҳбар ва ташкилот ходимларига нисбатан жаримага тортиш орқали жами 973,4 млн.сўм миқдорида маъмурий жавобгарлик жазоси қўлланилди, 2025 йил 9 октябрь холатига жами 353,0 млн. сўм миқдорида 669 та жарималар рахбар ва ташкилот ходимларидан ундирилди, 9 ой давомида қўмитанинг назорат остидаги корхоналарида 23 та бахтсиз ҳодиса ҳамда 3 та авариялар содир бўлиб, авриялар оқибатида жами 1,5 млрд. сўмдан ортиқ миқдорда моддий зарар етказилганлиги аниқланди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Фармойишига асосан Республика ишчи гуруҳида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ходимлари 14 та ҳудуддаги 6350 та ёқилғи қуйиш станциялари, сақлаш ва тарқатиш иншоотлари ва савдо шаҳобчаларида (ўрганиш) хатловдан ўтказиш ишларини амалга оширган, ўрганиш натижасида Саноат хавфсизлигига доир жами 26 359 та меъёрий ҳужжатлар талаблари бузилганлиги аниқланиб, хавф даражаси юқори бўлган 600 та шохобчанинг фаолияти Республика ишчи гуруҳи билан биргаликда вақтинча тўхтатилган, 2025 йил октябрь холатига кўра қўмитанинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари томонидан 18 132 та камчиликлар бартараф қилиниб Республика бўйча 459 та шохобчалар фаолияти қайта тикланган. Республика бўйича Ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш қозонларини куз-қиш даврига тайёрлаш ҳамда улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш юзасидан қўмитанинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари томонидан Республика бўйича ўрганиш даврида жами 47 877 та қозонхонада 68 031 та қозонлар мавжудлиги аниқланди, 2025 йил октябрь ҳолатига кура Республика бўйича Ижтимоий соҳа объектларида фойдаланилаётган 68 031 та қозонларнинг танлов асосида 6 040 таси кўрикдан ўтказилди. Кўрикдан ўтказиш натижасида фойдаланишда бўлган 6 040 та қозонлардан 5 004 тасида яний 83 фоизида камчиликлар аниқланган, октябрь ҳолатига кўра Республика бўйича Ижтимоий соҳа объектларидаги 969 та қозонларнинг камчиликлар бартараф қилинган. Саноат хавфсизлиги, лифтлар ва аттракционлар соҳалари бўйича Қўмитага 9 ой давомида 4 684 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шулардан 4 033 таси ижобий, 84 таси кўриб чиқиш жараёнида ва 567 та мурожаатлар рад этилган.
Қўмитаси ходимлари томонидан республикадаги 151 та маданият ва истироҳат боғлари ва кўнгилочар масканларда ўрнатилган 1 588 та аттракционларнинг саноат хавфсизлик талабларига риоя этилиши ҳолати, шунингдек тегишли рухсатномалар мавжудлиги батафсил ўрганилди. Ўрганишлар натижасида, республикадаги боғларда ўрнатилган 39 та қўлбола (ишлаб чиқарувчи корхона паспорти ва биркаси бўлмаган) ва 128 та носоз, ишлашга яроқсиз ҳолатда бўлган ҳамда 84 та таъмирталаб шунингдек, 181 та аттракционларда мавсум олдидан бериладиган рухсатномасиз ноқонуний фаолият олиб бораётганлиги аниқланди. Маданият ва истироҳат боғларида ўтказилган ўрганишлар жараёнида аниқланган, хавфсизлик қоидалари ва талабларига мос бўлмаган 149 та аттракцион фаолияти ўрнатилган тартибда, камчиликларни бартараф этилгунга қадар вақтинчалик электр тармоғидан ажратилди. Бундан ташқари, 167 та қўлбола усулда ўрнатилган, яъни ишлаб чиқарувчи корхона паспорти ва биркаси бўлмаган ҳамда яроқсиз ҳолатда бўлган аттракционлардан 121 та фаолияти тўхтатилиб, фойдаланишдан чиқарилди. Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 12 июлида “Лифтларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги ва “Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорлар қабул қилинди. Мазкур Қарорлар билан лифтларни лойиҳалаш, ўрнатиш ва ундан хавфсиз фойдаланишда иқтисодий операторларнинг масъулияти ва жавобгарлиги белгилаш, “бозор назорати” тизимини жорий этиш ҳамда лифтлар мувофиқлигини тасдиқлаш “модуль” тизими асосида ўтказилиши ва маҳсулот хавфидан келиб чиқиб уни тизимли ва босқичли баҳолаб бориш мехназмдлари тартибга солинмоқда. Шунингдек, лифтларнинг мувофиқлигини баҳолашда эскирган техник талаблардан воз кечилиб, халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган баҳолаш тизими яратилмоқда. Ушбу қарорларда, лифт ва лифт хавфсизлик қурилмаларини лойиҳалашдан бошлаб, ўрнатиш ва ундан хавфсиз фойдаланишда иқтисодий операторларнинг (ишлаб чиқарувчи, ўрнатувчи, ваколатли вакил, импорт қилувчи ва дистрибьютор) масъулияти ва жавобгарлиги белгиланди. Эндиликда лифтларга нисбатан хавфсизлик талаблари тўлиқ ҳалқаро стандартларга асосланади. Уларнинг мувофиқлигини баҳолаш “модуль” тизими асосида тайинланган (нотификация қилинган) идора томонидан амалга оширилиши ҳамда “миллий мувофиқлик белгиси” билан тамғалаш амалиёти жорий этилиши назарда тутилган. Аҳоли ва кенг жамоатчилик, ушбу ўрнатилган ёрлиқлар ёрдамида носоз ёки хавфли лифтларни осон аниқлаб олишлари, зарур ҳолларда ваколатли назорат органларига хабар беришлари мумкин бўлади. Ўтган даврда тегишли вазирлик идоралар билан ҳамкорликда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган рентгенологлар иштирокида 800 дан ортиқ профилактик тадбирлар ва ўқув семинарлари ташкил этилди. Ўтказилган тадбирларда асосий эътибор рентген қурилмалари (ускуналар), ионлаштирувчи нурланиш манбалари изотоплар, радиоактив моддалар, ядровий материаллар хусусиятлари уларнинг хавфсизлик нормалари каби масалалар кўриб чиқилиб, соҳада бўлаётган ўзгаришлар ва қонунчилик нормаларини ҳам алоҳида кўргазмали материаллар ёрдамида тушунтириб берилди.Шу билан бир қаторда ушбу сохада фаолият юритаётган 230дан ортиқ ташкилотларда радиация ва ядро хавфсизлигини таъминланиши юзасидан текширувлар ўтказилиб, 200 дан ортиқ қоидабузулишлар аниқланди ва жавобгар шахсларга тегишли чоралар кўрилди.2025 йил давомида жами 7 та Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил этилди.
