“Ў‘ЗБЕК ТИЛИ – Ғ‘УРУРИМ, ФАХРИМ!” ШИОРИ ОСТИДА ОММАВИЙ ДИКТАНТ
2025-10-24 16:40:00 / Янгиликлар
Саноат радиация ва ядро хавфсизлиги qo‘митасида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги ва тилимизга Давлат тили маqоми берилганига 36 йил тўлиши ҳамда “Ўзбек тили байрами” куни муносабати билан ходимлари орасида “Ўзбек тили – ғурурим, фахрим!” шиори остида оммавий диктант тадбири ў‘либ ўтди.

Тилни мўтабар зот-онага қиёсланиши бежиз эмас, инсон ўз онасини кўрмасдан, унинг соф муҳаббатини, меҳрини тўймасдан яшай олмайди. Тил бор экан миллат барҳаёт. Шу маънода, Она тилимизнинг тарихий аhамиятини ёритиш, давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш ҳамда ходимлар ўртасида она тилига муҳаббат ва ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил қилинган тадбирда марказий аппарат ходимларининг ўзбек тили имло қоидаларини билиши, ҳуснихати синовдан ўтказилди.






