АТОМ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИГА ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ВА БАҲОЛАШ
2025-10-20 14:20:00 / Янгиликлар

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, “Ўзатом” агентлиги, “АЭС қурилиши директцияси” ДУК, Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази мутахассислари, шунингдек, АЭХА, Туркия ва Покистон экспертлари қатнашмоқдалар. Тадбир давомида АЭХАнинг етакчи экспертларининг маърузалари тингланмоқда ҳамда иштирокчилар тегишли тақдимотлар тинглаш ва савол-жавоблар бериш орқали атом электр станцияларига лицензия бериш учун тартибга солувчи орган томонидан аризаларни кўриб чиқиш ва баҳолашни ташкил этиш бўйича АЭХА ва бошқа давлатлар тажрибаси бўйича ўз билимларини мусатаҳкамалашмоқда. Тадбир 23-октябргача давом этиб, иштирокчиларга мазкур соҳадаги сўнгги ютуқлар, шунингдек, АЭХАнинг лицензия талаблари, самарали баҳолаш тизими бўйича АЭХА ва бошқа давлатлар тажрибаси билан танишиш, ушбу сохадаги илғор тажрибалар ва имкониятлар тўғрисида маълумот алмашиш имконини беради.




