ХХIV- МИНТАҚАВИЙ СТРАТЕГИК МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ЙИҒИЛИШ
2025-10-13 14:20:00 / Янгиликлар
Марказий Осиёнинг миллий координаторлари учун Европа Иттифоқининг кимёвий, биологик, радиологик ва ядро масалалари бўйича илғор тажриба марказлари ташаббуси доирасида Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида 2025-йил 13-октябрь куни 24-минтақавий стратегик мувофиқлаштирувчи йиғилиши ўз ишини бошлади.

Тадбирда миллий маъруза билан Радиация ва ядро хавфсизлиги департаментининг Кимёвий ва бактериологик қуролни тақиқлаш тўғрисидаги конвенсиянинг ижросини назорат қилиш бўйича бош мутахассиси О.Касимов иштирок этмоқда. Тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жиноятчилик ва Адлия соҳасидаги Минтақалараро Тадқиқот Институти кўмагида ташкиллаштирилди. Тадбир жорий йилнинг 14-октябрь кунигача давом этади.



