УРАН РУДАСИНИ ҚАЗИБ ОЛИШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ МЕТОДОЛОГИЯСИ
2025-10-13 16:20:00 / Янгиликлар

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология визирлиги, Навоийуран давлат корхонаси, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, шунингдек, Армения, Болгария, Канада, Хитой ва бошқа давлатлар мутахассислар қатнашмоқдалар. Тадбир давомида АЭХАнинг етакчи экспертларининг маърузалари тингланмоқда ҳамда иштирокчилар тегишли маълумотлар олиш орқали қумтошли турдаги уран конларини излаш ва қазиб олиш соҳасидаги ютуқлар ва инновациялар бўйича ўз билимларини мусатаҳкамалашмоқда.
Тадбир 17-октябргача давом этиб, иштирокчиларга мазкур соҳадаги сўнгги ютуқлар, шунингдек, уран рудасини қазиб олиш ва қайта ишлаш методологиясидаги илғор тажрибалар, сўнги маълумотлар билан алмашиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ушбу соҳадаги тажриба билан бўлишиш имконини беради.






