АЭС ҚУРИЛИШИНИНГ 1-БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ
2025-10-10 17:20:00 / Янгиликлар

Ушбу кенг кўламли лойиҳа Ўзбекистоннинг энергетика мустақиллигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш ва барқарор тараққиётни таъминлашга қаратилганлиги таъкидланди. Журналистлар қуйидаги асосий обектлар- вертикал текислаш ишлари якунланган ва иш ҳужжатларини юритиш учун 27 та синов-тадқиқот қудуғи бурғиланган биринчи реактор қурилмаси учун котлован, 11 та обектдан иборат қурилиш-монтаж базаси, шу жумладан 250 м3/соат ҳажмдаги иккита бетон қориштириш узели ва Хитой қурилмалари билан жиҳозланган арматура цехи, 1500 кишига мўлжалланган вахта шаҳарчаси, 10 та контейнер блоки ва қурилаётган ошхона билан батафсил танишдилар. Маълумотларга кўра майдонга 308 нафар мутахассис ва 177 та техника, жумладан, 70 тонналик 10 та самосвал жалб қилинган. Муҳим эслатма: 2025-йил ноябрига қадар ишчиларнинг 70 фоизини ўзбекистонлик мутахассислар ташкил этади ва Форишда атом саноати кадрларини тайёрлаш бўйича ўқув комбинати очилади. "АЭС қурилиши дирекцияси" ДК директори Абдижамил Калмуратовнинг таъкидлашича: "КҚАЕС лойиҳаси энергетик мустақиллик ва иқтисодий ўсиш сари қўйилган қадамдир. Биз Президент томонидан тасдиқланган жадвалга амал қилиб, 2026-йил март ойида "биринчи бетон" қуйишга тайёргарлик кўрмоқдамиз ҳамда энг юқори сифат ва хавфсизлик стандартларини таъминламоқдамиз."
“КҚАЭС қурилиши нафақат энергетика муаммоларини ҳал қилади, балки минтақа учун айниқса муҳим бўлган экологик жиҳатларни ҳам инобатга олади. Лойиҳа атроф-муҳитга минимал таъсир кўрсатадиган илғор технологияларни жалб қилган ҳолда ва мутахассисларнинг қатъий назорати остида амалга оширилмоқда”-дейилади “Ўзатом” хабарида.



