ИККИНЧИ АЭС ҚУРИЛИШИ
2025-10-02 09:00:00 / Янгиликлар
Атом электр станциясини қуриш учун иккинчи жой сифатида Олмаота вилоятининг Жамбил тумани танланди.

Бу ҳақда Қозоғистон Атом энергияси агентлиги раҳбари Алмасадам Сатқалиев бугун, 1 октябрь куни парламентнинг қуйи палатаси мажлиси чоғида маълум қилган. Унинг таъкидлашича, иккинчи станция “мамлакат жанубида ҳам бўлади”, чунки Қозоғистон жанубида энергия танқислиги мавжуд. “Ҳозирда электр энергияси “Шимол-Жануб” транзит линияси орқали узатилмоқда. Бу энергия таъминоти барқарорлиги ва ишончлилигини яратади”, деган агентлик раҳбари. Олмаота вилоятининг Жамбил туманидаги Улкен қишлоғи Тошкентдан 550 км, узоқликда жойлашган.
