ЎЗБЕКИСТОН 3 та ХАЛҚАРО КОНВЕНЦИЯГА ҚЎШИЛДИ
2025-09-17 14:00:00 / Янгиликлар
2025-йилнинг 15-19-сентабрь кунлари Австриянинг Вена шаҳрида Халқаро атом энергияси агентлигининг 69-Бош конференцияси бўлиб ўтмоқда. Конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси 2025 йилда қўшилган 3 та Конвенция бўйича ҳужжатларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси Абдуваққос Рафиқов Халқаро атом энергияси бўйича агентлик директори Рафаэль Гроссига Ўзбекистон Республикасининг халқаро конвенцияларга қўшилиши тўғрисидаги ҳужжатларни сақлаш учун топширди. Ўз навбатида Р.Гросси 2024 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти билан учрашуви давомида мазкур конвенцияларга қўшилиш юзасидан келишувлар тез орада амалга ошганини таъкидлаб, бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Президентига миннатдорчилик билдирди.


