ХАЛҚАРО АТОМ ЭНЕРГИЯСИ АГЕНТЛИГИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК
2025-09-16 18:55:00 / Янгиликлар

Учрашувда Ўзбекистон иқтисодиётининг турли соҳаларида, жумладан, энергетика, тиббиёт ва қишлоқ хўжалигида ядро технологияларини қўллаш бўйича эришилган натижалар, амалга оширилаётган ишлар ва режаларни муҳокама қилинди. Шунингдек, халқаро агентлик вакиллари Ўзбекистон ядро дастурини ривожлантиришда сезиларли ютуқларга эришганини ҳамда мамлакатимиз Ҳукуматининг атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишни кенгайтириш учун асос бўлиб хизмат қилаётган фаол иштирокини таъкидлаб ўтишди. Учрашув Ўзбекистон ва ХАЭА ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашиш билан якунланди. Томонлар барқарор ривожланиш манфаатлари йўлида ядро технологияларини ривожлантиришга қаратилган мулоқотни давом эттириш ва лойиҳалар устида биргаликда ишлашга тайёр эканликларини тасдиқлаб, атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлайдиган илғор технологиялар жорий этилишини билдиришди.



