ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ АВСТРИЯДА
2025-09-15 17:20:00 / Янгиликлар

Конференция ишида Ўзбекистон Республикасидан делегатлар, жумладан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, Энергетика вазирлиги, "Ўзатом" агентлиги ва бошқа ташкилот вакиллари иштирок этишмоқда. 170 дан ортиқ аъзо давлат вакиллари иштирок этаётган анжуманда Агентлик фаолиятининг асосий масалалари, жумладан, 2024 йилга мўлжалланган йиллик ҳисобот, 2026 йилга мўлжалланган бюджет, ядро фани ва технологиясини ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, глобал ядро хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинмоқда. Мазкур тадбирда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси Абдуваққос Рафиқов ҳам қатнашяпти. Конференция доирасида ядро энергетикаси ва хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида делегация ХАЭАнинг асосий раҳбарлари, жумладан, бош директор ўринбосари Лю Хуа билан ХАЭАнинг Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган миллий лойиҳалари холати, мавжуд муаммоли масалалар ва уларнинг ўзаро мақбул ечимларини ишлаб чиқиш учрашув ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, ХАЭА ўринбосари М.Аппаро, М.Чудаков, К.Эрвью ҳамда хориж мамлакатлари тартибга солиш органлари “Ростехналдзор” (Россия Федерацияси), “NDK” (Туркия), “UJD” (Словакия), “PNRA” (Покистон), “ANRS” (Грузия), “HAEA” (Венгрия) раҳбарлари билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари юзасидан учрашувлар белгиланган.






