МУНОСАБАТ
2025-09-09 10:00:00 / Янгиликлар

Дастлабки ўрганишларга кўра, монтаж ташкилоти юк кўтариш кранида монтаж ишларини олиб бораётган вақтда, техник талабларга риоя этмаслик оқибатида, краннинг таянч оёқларини асосга ўрнатиб ушлаб турувчи қисми мустаҳкам қотирилмаганлги сабабли краннинг кейинги қисмини қўйиш учун ҳаракатланиш даврида, кран бир томонга оғиб кетади, натижада краннинг асосга қотирилмаган 2 та оёғи кўтарилиб кетиши оқибатида кран ерга қулайди. Бахтсиз ходиса вақтида кран кабинасида бўлган кран бошқарувчиси қаттиқ зарб натижасида вафот этади, шунингдек кран монтажида ёрдам бераётган яна икки ишчи турли тан жароҳати билан касалхонага ёткизилади. Ҳозирда ҳолат бўйича Саноат радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан авария оқибатида содир бўлган гуруҳий бахтсиз ходисани техник жихатдан текшириш бўйича мутахассислардан иборат комиссия шакллантирилиб, ўрганиш ишглари олиб борилмоқда.



