МОЗИЙГА ҚАРАБ ИШ КЎРМОҚ ХАЙРЛИДИР
2025-09-05 12:00:00 / Янгиликлар

Қўмита ходимлар “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиб, мажмуадаги музей экспонатлар билан яқиндан танишишди. Соҳанинг ёш вакиллари Ватан озодлиги, тинчлиги ва истиқлоли йўлида жасорат кўрсатган, қурбон бўлган мард ва жасур юртдошларимиз хотирасини ёд этиб, улар билан боғлиқ ҳикояларни тингладилар. Тизим ходимлари бу каби маънавий-маърифий тадбирлар юрт тарихи ва фидойи юртдошлар хотирасини асраб-авайлаш, ёшлар қалбида ватанпарварлик ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятига эга эканини таъкидлашди. Маърифий тадбир таассуротларга бой ва эсда қоларли бўлди. Маълумот ўрнида. 1999 йил июл ойида ҳукумат қарори асосида “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси ташкил этилди. 2000 йил 12 май куни Тошкентнинг Юнусобод туманида барпо этилган “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси очилди. 2001 йил 1 майдаги “Қатағон қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш тўғрисида”ги президент фармони асосида “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи барпо этилди. Музей 2002 йил 31 августда – мамлакатда илк бор нишонланган “Қатағон қурбонларини ёд этиш куни”да тантанали равишда очилди.







