КБРЯ ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА ДАЛА МАШҚЛАРИ САМАРҚАНДДА СТАРТ ОЛДИ
2025-08-25 16:20:00 / Янгиликлар
2025-йил 25-август куни Самарқанд шаҳрида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси бошчилигида Кимёвий, биологик, радиациявий ва ядровий (КБРЯ) хавфсизликка бағишланган тайёргарлик бўйича минтақавий дала машқлари ташкил этилиб, расмий старт берилди.

Мазкур машғулот Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан Европа Иттифоқининг “Кимёвий, биологик, радиациявий ва ядровий хавфсизликнинг дала машқлари” лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.
Дала машқларининг асосий мақсади – вазирлик ва идораларнинг куч ва воситалари, шунингдек, радиологик ва кимёвий таҳдидларга қарши курашиш бўйича тайёргарлик даражаси ва жавоб қайтариш қобилиятини оширишдан иборат.
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Европа Иттифоқининг ушбу лойиҳаси билан ҳамкорликда машқларни амалга оширмоқда. Тадбир 29-август кунига қадар давом этади.


