КОМПЛАЕНС-НАЗОРАТ: КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ САМАРАЛИ МЕХАНИЗМ
2025-08-21 17:00:00 / Янгиликлар

Муттахассисларнинг таъкидлашича, коррупцияга қарши курашишда унинг оқибатлари билан эмас, балки сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш самаралироқ ҳисобланади. Айнан комплаенс-назорат хизмати шундай механизм бўлиб хизмат қилади.
2025-йил 5-март куни бўлиб ўтган Президент раислигидаги Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари (комплаенс) фаолиятини кучайтиришга қаратилган интенсив ўқув курслари бошланди.
Мазкур курсларда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси комплаенс-назорат хизмати раҳбари Ш. Саттаров ҳам иштирок этмоқда. Тадбирда таъкидланганидек, янги ёндашувга кўра, комплаенс бўлинмалари энди фақат расмий вазифа эмас, балки давлат тузилмаларига ҳалоллик ва шаффофлик тамойилларини амалда жорий этувчи самарали восита сифатида фаолият юритади.
Иштирокчилар хорижий тажрибага асосланган машғулотларда манфаатлар тўқнашувини бошқариш, давлат хизматчиларининг коррупция хавф-хатарларига бардошлилигини баҳолаш ва уларни камайтириш усулларини ўрганмоқдалар.



