ГАЗ БАЛЛОНЛАР БЎЙИЧА АХБОРОТЛАШГАН НАЗОРАТ ПЛАТФОРМАСИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
2025-08-19 14:10:00 / Янгиликлар

Қўмита томонидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” асосида саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида давлат назоратини такомиллаштириш, фаолиятни янги сифат даражасига олиб чиқиш ва коррупциядан ҳоли тизим яратиш мақсадида ахборот технологияларини кенг жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур платформа орқали ягона реестр юритиш, газ баллоннинг электрон паспортини шакллантириш, QR-код орқали идентификация қилиш, масъул идоралар ахборот тизимлари интеграциясини таъминлаш, газ баллон ўрнатиш ва синовдан ўтказиш жараёнларини рақамлаштириш, фотофиксация қилиш, ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш ҳамда ўрнатилган баллонларни SafeRoad ва Road24 мобил иловалари орқали онлайн мониторинг қилиш имкониятлари яратилади.
Тақдимот давомида амалий мисоллар ҳам кўрсатилди. Маълумот учун, бугунги кунда республикамизда 3 миллиондан ортиқ автотранспорт воситасида газ баллонлар мавжуд бўлиб, 300 га яқин синов ташкилотлари, 4 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва 20 га яқин импортёр фаолият юритмоқда.









